Бугунги кунда пойтахтдаги “Локомотив” Марказий жисмоний тарбия ва спорт мажмуаси ҳамда унинг Ховос, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Қўнғирот, Урганч ва Қўқон шаҳарларидаги тармоқлари замонавий спорт жиҳозлари ва барча шароитларга эга бўлиб, соҳа ходимлари, ёшлар, ва ўсмир болалар ҳар куни спорт билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда.
“Локомотив” Марказий жисмоний спорт клуби ва тармолқларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- темир йўлчилар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, уларни спортга, фаол ва соғлом турмуш тарзи билан яшашга жалб қилиш, соғликларини сақлаш ва мустахкамлаш, уларнинг юқори меҳнат лаёқатига эришиш учун замонавий даражада шарт-шароитлар яратиш;
- жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт фаолияти учун зарур моддий базани яратиш;
- спорт турлари бўйича, иштирокчиларнинг касбий, ёш ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари, спартакиадалар, турнирлар, мусобақалар ўтказиш;
- жамият корхоналарига мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масалаларида амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
"Локомотив" МЖСК моддий-техника базаси замон талабларига жавоб берадиган спорт иншоатларига эга бўлиб, у ерда жами 8 та стадион, 8 та теннис корти, 2 та сув хавзаси ва 21 та спорт зали мавжуд.
“Локомотив” жамоаси тарбияланувчиларидан иборат ўсмир ва ёшлар ўтган беш йил ичида Европа, Осиё ва жаҳон чемпионатларида бокс, самбо, юнон-рум кураши, турон жанги бўйича ўтказилган мусобақаларда совринли ўринларни эгаллашди.