ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Назарбек” санаторияси 1999 йилда ташкил топган бўлиб, санаторияда дам олиб даволанишнинг асосий негизини санатория худудида 1870 метр ер остидан чиққан кам ишқорий енгил минераллашган юқори термал (70-80 градус) маъданли сув билан муолажалар қабул қилиш ташкил этади.


Санатория Тошкент вилояти Зангиота туманининг бархаво ва сўлим гўшаларидан бирида жойлашган бўлиб, 150 ўринга мўлжалланган. Санаторияга келган хар бир дам олувчи тўлиқ текширувлардан ўтказилиб аниқ ташхис асосида уларга комплекс муолажалар буюрилади. “Назарбек” кам ишқорий енгил минераллашган юқори термал маъданли суви қуйидаги касалликларга даво бўлади:

1.Ошқозон - ичак тизими касалликлари;

а) гастритлар,

б) ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касалликлари,

в) ичак касалликлари ,

г) жигар, ўт қопи ва ўт йўллари касалликлари,

д) ошқозон ости бези касалликлари.

2. Харакат-таянч аъзолари касалликлари;

3. Юрак ва қон томир тизими касалликлари;

4. Асаб тизими касалликлари;

5. Гинекологик касалликлар;

6. Сийдик чиқариш аъзолари касалликлари (яллиғланиши).

Санаторияда дам олувчилар ушбу маъданли сув билан ховуз (бассейн)да чўмилишади, ванналар , ҳар хил душлар қабул қилишади ва шифокорлар тавсиясига биноан ушбу маъданли сувни овқатланишдан олдин ёки кейин, иссиқ ёки совуқ холатда истеъмол қилишади. Бундан ташқари санаторияда ушбу маъданли сув билан ичакларни ювиш, ўт қопини ювиш ва аёллар жинсий аъзоларини ювиш (орошение) кенг йўлга қўйилган.Санаторияда игна билан даволаш, уқалаш хоналари, парафин ва озокерит хонаси, шифобахш балчиқ билан даволаш бўлими, туз ғори ва ўндан ошиқ электро - физиотерапевтик муолажалар хоналари фаолият кўрсатиб келмоқда. Санатория халқ табобати бўлимида фитобар, кедр бочкалари, фитованналар ва гирудотерапия (зулук билан даволаш)кенг йўлга қўйилган. Санатория 5-бўлимида хитой мутахассислари “Игла-нож терапия” усули билан умуртқа поғонаси ва буғим касалликларини самарали даволамоқдалар.


Санатория тренажер залида ҳар куни дам олувчилар учун даволаш бадантарбияси ўтказилади. Санаторияда 150 ўринга мўлжалланган ошхона мавжуд бўлиб, дам олувчилар учун уч махал мазали, пархез таомлар тайёрланади.

Санаториянинг маданият саройида дам олувчилар учун республикамизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида концертлар уюштирилади. Хафтада 2 маротаба пойтахтимизнинг зиёратгоҳ жойларига саёҳатлар уюштирилади.

Хозирги кунда санаторияда даволаниш муддати 10 кун бўлиб, 3 хилдаги бир кишилик ва 2 кишилик хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг нархлари қуйидагича:

 

Хона тури

 Муддати 

 Нархи, сўмда    

 Стандарт хоналар

10 кун

980 000

 Стандарт хоналар телевизор билан

10 кун

1 111 000

 Ярим люкс хоналар (икки кишилик)*

10 кун

1 250 000

 Ярим люкс хона (бир кишилик)

10 кун

1 330 000

 Люкс хона (бир кишилик)

10 кун

1 420 000

 Люкс хона (икки кишилик)*

10 кун

1 500 000

 Суперлюкс хоналар (икки кишилик)*

10 кун

1 750 000

 



“Назарбек”санаториясига мархамат!

 

*нархлар 1 киши учун кўрсатилган
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна