ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“Омохона” даволаш маскани Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани Омонхона қишлоғида жойлашган. Омонхона қадимий манзилгоҳ бўлиб, кексаларнинг гувоҳлик беришларича камида 700 йилдан бери бу ерда аҳоли яшаб келган.


1991 йилдан “Бойсун” қоракўлчилик жамоа ҳўжалиги базасида ушбу дам олиш оромгоҳи очилган, кейинчалик, Республикамиз Мустақилликга эришганлиги шарофати билан 1994 йил июн ойидан Сурхондарё вилояти Соғлиқни Сақлаш Бошқармаси тассарруфига берилган. Омонхона булоқ суви таркиби ва унинг киши организмига таъсир этиши жиҳатидан Марказий Осиёда ягонадир. Омонхона булоғининг довруғини эшитиб, республикамизнинг турли гўшаларидан келган жигар, ўт йўллари хафақон, қандли диабет, ошқозон хасталиклари билан келган беморлар шифо топаяпти.
“Омонхона” бальнеологик даволаш маскани 1993 йил ташкил топган бўлиб, Хисор тоғ тизмасининг, Бойсун тоғ этагида, денгиз сатҳидан 1300 метр баландликда, Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани Омонхона қишлоғида жойлашган. Даволаш маскани 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, умумий ер майдони 12,1 гектарга тенг.

 

“Омонхона” бальнеологик даволаш масканида даволашнинг асосий негизи сульфидли маъданли сувни ичиш билан ванна қабул қилиш ҳисобланади. “Омонхона” маъданли сувининг ҳар бир литрида сульфатлар 1103,64 мг/дм, магний 113,09 мг/дм, калций 7,5 мг/дм, хлорид 81,18 мг/дм, ишқорлиги РН 7,5 ни ташкил этиб кўплаб касалликларга даво бўлади.

 1.   Сурункали гепатит;
 2.   Ўт халтасини яллиғланиши;
 3.   Ошқозонни сурункали яллиғланиши (гастирит);
 4.   Ошқозон ости безининг сурункали яллағланиши (панкреатит);
 5.   Йўғон ичакнинг яллиғланиши (сурункали колитлар, қабзият);
 6.   Сурункали остеохондрозлар;
 7.   Қон босими касалликларининг I-II-даражаси;
 8.   Қандли диабет;
 9.   Циррознинг бошланиш даври (асцитсиз формаси).
Юқоридагилардан ташқари даволаш масканида физиотерапия муолажалари, массаж, шифобахш дамламалар, мавжуд бўлиб малакали шифокорлар, хамширалар дам олувчиларга хизмат кўрсатадилар. Ётган беморларни текширувлардан ўтказиш учун ултратовуш аппарати, ЭКГ аппарати электроэнцефалография аппарати, биохимик ҳамда клиник лабораториялар иши ташкил қилинган. Ошхонанинг пазанда ходимлари ўз вақтида сифатли парҳез таомлар билан овқатланишлари учун бутун маҳоратларини кўрсатиб келмоқдалар. Даволаш хоналари 2, 3 ва 4 кишилик қилиб жиҳозланган.


 

Республика Соғлиқни тиклаш, бадантарбия билан даволаш ва тиббий ҳамда физик воситалар билан даволаш тиббиёт институти олимларининг таҳлили ва “Омонхона” бальнеологик даволаш маскани шифокорларининг кузатуви ва тажрибаси, “Омонхона” булоғидан чиқаётган маъданли сув асосан сульфидли сув ҳисобланиб, даволаш таъсири ўт ҳайдовчи, ўт суюлтирувчи, қабзиятни бўшатувчи, қон босимини пасайтирувчи таъсирга эга бўлиб, “Турскавец” сульфидли суви билан бир хиллигини тақозо этади, лекин “Омонхона” маъданли суви таркибидаги магний сульфид ионлари ва совуқ ваннаси билан бошқа санаторийлардан тубдан фарқ қилади.
Омонхонага шифо излаб келган ҳар бир бемор албатта дардига шифо топади. Бу булоқ суви мўжизадир.

“Омонхона” бальнеологик даволаш маскани нархлари қуйидагича белгиланган: (2021 йил) 

                    Хона тури                    1 кунга 1 киши учун
 

ЎЗР фуқароларига,
     (сўмда) 

  
 

Чет эл фуқароларига,
(сўмда)  

 
Темир йўлчилар учун (стандарт хона) 208 980 -
Стандарт хоналар 221 130 283 500
Полулюкс хоналар
(4 кишилик)
241 530 307 500
Полулюкс хоналар
(3 кишилик)
253 430 321 500
Полулюкс хоналар
(2 кишилик)
286 580 260 500
Полулюкс хоналар
(1 кишилик)
291 680 366 500
Люкс хоналар
(3 кишилик)
304 430 381 500
Люкс хоналар
(2 кишилик)
317 180 396 500
Люкс хоналар
(1 кишилик)
317 180 396 500

Омонхонага келинг дардингизга шифо топинг!

Манзил: Бойсун тумани, Инкабод МФЙ "Омонхона" қишлоғи
Телефон рақами: (90) 245 74 45
                                (97) 530 29 63
                                (97) 530 41 41

Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна