- бўлим фаолиятини режалаштириш ҳамда ташкил этишга умумий раҳбарликни амалга оширади; - маданий-маърифий, миллий ғоя тарғиботи, спорт, тарғибот-ташвиқот ишларини ҳамда болаларни оромгохларда дам олдириш ва соғломлаштириш билан боғлиқ масалаларда аъзо ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб ҳамда йўналтириб боради - болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш билан боғлиқ масалаларда аъзо ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб ҳамда йўналтириб боради; - оромгоҳларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича Манзилли дастур бажарилишининг мунтазам мониторингини олиб боради; - Кенгаш, Раёсат мажлисларига бўлим йўналиши бўйича масалалар киритади; - қуйи бўғиндаги маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича фаолиятни мувофиқлаштириб ва йўналтириб боради; - бўлим йўналиши доирасида чет эл касаба уюшмалари марказлари билан ҳамкорлик қилишнинг янги шаклларини қарор топтириш ва ривожлантириш, умуминсоний манфаатларни ҳимоя қилиш борасида улар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш бўйича таклифлар киритади; - бўлимнинг йиллик, чораклик, ойлик иш режалари ва ижроси бўйича ҳисоботларни умумлаштириб боради; - фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатларининг белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди; - тармоқ келишуви ва жамоа шартномаларини экспертизадан ўтказишда ўз ваколати доирасида иштирок этади; - маънавий-маърифий йўналишда қабул қилинадиган ҳужжатлар ва дастурларни тайёрлайди ҳамда ижросини амалга оширишда иштирок этади, мониторингини олиб боради; - ҳар йили ижтимоий соҳада қабул қилинадиган Давлат дастурига таклифлар тайёрлайди ва Республика Кенгашининг дастури ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради, мониторингини юритади, бўлим фаолиятига оид йўналишлар бўйича иш олиб боради; - меҳнаткашлар орасида миллий ғоя тарғиботини олиб боради, уларнинг маданий-маърифий. эҳтиёжларини ҳимоя қилиш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш масалалари юзасидан тегишли фаолиятни амалга оширади; - Республика Кенгашининг тадбирларини ишлаб чиқади ва аъзо ташкилотларга етказилишини таъминлайди, ижроси бўйича мониторингини олиб боради; - байрамлар арафасида кам таъминланган, кўп болали, ёлғиз оилалар, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари, уруш ва меҳнат фахрийларига моддий ва ҳомийлик ёрдами кўрсатиш ишларини ташкил этади; - меҳнаткашлар, ёшлар ўртасида маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, фестиваль ва учрашувларни ташкил этади; - Хотин-қизлар кенгаши ва аъзо ташкилотлар қошида ташкил этилган хотин-қизлар комиссиялари фаолиятини йўналтириб боради, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатади; - Раёсат йиғилишларига ўз йўналиши бўйича масалалар, маълумотлар тайёрлайди ва муҳокамага киритади; - касаба уюшмалари тасарруфидаги кутубхоналар фаолиятини мувофиқлаштиради; - “Темирйўлчи” газетаси мухбирлари билан ҳамкорликда жойларда жамоатчилик билан алоқалар бўйича ишларни мувофиқлаштиради; - меҳнаткашлар, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари, спартакиадалар, турнирлар ўтказиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ишларини ташкил этади; - корхона, ташкилотлардаги спорт хоналари, иншоотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминлаш масалалари бўйича тегишли ташкилот ва идораларга таклифлар тайёрлайди; - туризмни, спортнинг техник ва экстремал турларини меҳнаткашлар ҳамда ёшлар ўртасида ривожлантириш масалаларини ташкиллаштирищда иштирок этиб, мувофиқлаштириб боради; - жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича белгиланган статистик ҳисоботларни қабул қилади, умумлаштиради, ушбу йўналишга оид масалалар бўйича ҳисоботларни тайёрлайди; - ўз йўналиши бўйича халқаро касаба уюшма ташкилотларининг фаолиятини ўрганади, зарур бўлганда, ишда қўллаш бўйича таклифлар тайёрлайди; - Кенгаш, Раёсат мажлисларига ўз йўналиши бўйича масалалар, маълумотлар тайёрлайди ва муҳокама киритади; - жамоатчилик билан алоқалар йўналишида иш олиб боради ҳамда касаба уюшмаларининг мақсад ва вазифаларини, фаолиятнинг устувор йўналишлари доирасида амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради; - оммавий ахборот воситалари билан алоқалар ўрнатади ва касаба уюшмалари фаолиятини мунтазам равишда телевидение, радио ва матбуотда ёритиб боради; -оммавий ахборот воситалари билан ишлаш жараёнларини таҳлил қилади ва оммавий тадбирлар учун пресс-релизлар тайёрлайди; - касаба уюшмалари ҳаётига оид чоп этилган мақолалар, тайёрланган кўрсатув ва радиоэшиттиришлар ҳамда вақтли матбуот нашрлари таҳлилини олиб боради, тегишли ҳолларда ахборот тайёрлаб, Республика Кенгаши раҳбариятига киритади; - касаба уюшмалари фаолиятига оид ахборотларнинг Республика Кенгашининг интернет тармоғидаги расмий Порталига жойлаштирилишини таъминлайди; - зарур ҳолларда, барча бўғиндаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан фаолиятнинг устувор йуналишларида амалга оширилаётган ишларни ўрганади ва оммавий ахборот воситалари учун тахлилий материаллар тайёрлайди; - тармоқ тизимида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ҳамда ижросини таъминлайди; - бошқа бўлимлар билан хамкорлиқда кундалик ва хизмат фаолиятида интернет тармоғи ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш афзалликлари бўйича оммавий ахборот воситалари ва касаба уюшмалари ташкилотларининг расмий портали, веб-сайтларида маълумотлар берилишини ташкиллаштиради; - Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфдаги ташкилотларнинг маълумотларини узатиш тармоғининг коммуникацион инфратузилмасини такомиллаштириш, электрон ҳужжат айланиши тизимини ташкил этиш хисобига маълумотлар алмашинувини бошқариш, ягона вертикал ва горизонтал корпоратив тармоқларни келажақда шакллантиришни амалга оширади; - касаба уюшмалари тизимида ахборот ресурслари, ташкил этилган ва этилаётган ахборот тизимлари, интерактив давлат хизматларини олиб боради ва янгилайди; - касаба уюшмалари аъзоларига интерактив хизматларни такдим этиш орқали Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфдаги ташкилотларнинг веб-порталини техник қўллаб туришни ташкиллаштиради.