Жорий йилнинг 30 июнь куни “Тошкент” ҳамда “Қўқон минтақавий темир йўл узели” филлиаларининг 100 нафар ишчи-ходимлари Тошкент – Иссиқ-кўл – Тошкент йўналиши бўйича “Марказий Осиё олтин қумлари” дам олиш пансионатига йўл олдилар. Темирйўлчилар дам олиш масканига қулайликларга эга бўлган автобусларда тантанали кузатилди.
Жорий йилнинг 21-май куни “ “Ўзбекистон” локомотив депоси мажлислар залида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо ташкилотлар иш берувчи вакиллари, меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимлар, меҳнат муҳофазаси вакиллари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида “Хавфсиз меҳнат асослари” мавзусида семинар ташкил этилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан бошқа кўплаб соҳалар қатори жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида ҳам тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида юртимиз довруғини дунёга танитишга муносиб ҳисса қўшувчи спортчиларни тарбиялаш имкониятлари кенгайиб бормоқда.