

2025 йилнинг 1 ноябрь куни пойтахтимиздаги Ўзбекистон касаба уюшмалари саройида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг IX Қурултойи бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг катта мажлислар залида 2025 йил 8 август куни
соат 10:00 да Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг навбатдаги
VIII Қурултойи бўлиб ўтади.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг VIII Қурултойи 2025 йил 8 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ биносида ўтказилди. Қурултойга сайланган 70 нафар делегатлар тўлиқ иштирок этишди ва акциядорлик жамияти тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, акциядорлик жамиятлари ва жамоат ташкилотлари бошлиқлари, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфдаги касаба уюшма ташкилотлари раислари, фахрийлар ва фаоллари қатнашди.


