ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ МАСЛАХАТЧИСИ. ЁШЛАР БИРЛАШМАСИ РАИСИ
Исмоилов Азиз Исомиддинович
Электрон почта: temiryol@kasaba.uz
Тел.: (71) 238-85-84
Республика Кенгашига келган ҳужжатларнинг рўйхатдан ўтказилиши ва юритилишини таъминлайди, ижрочиларга етказади, бажарилишини мониторинг қилиб боради ҳамда бу ҳақда ҳар ҳафта Республика Кенгаши раиси ҳузуридаги йиғилишда ҳисобот бериб боради, почта-телеграф алоқалари, электрон ахборот алмашув бўйича ишларни ташкиллаштиради; - Ўзбекистан Республикаси Президенти Девони, Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Федерацияга ҳамда Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфдаги ташкилотларга юбориладиган ҳужжатларнинг рўйхатга олинишини ҳамда 1 нусхада сақланишини ташкил этади, у ҳужжатларнинг ўз вақтида белгиланган жойларга (адресларга) жўнатилишини таъминлайди; - Ёшлар бирлашмасининг асосий мақсади-ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид билимларини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига, касаба уюшмалари тизимига ёш, иқтидорли ва интилувчан кадрлар жалб этилишига кўмаклашишади; - Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид қонун ҳужжатлари, халқаро ва миллий меҳнат стандартлари, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциялари қоидалари тўғрисидаги билимларини ошириш; - Ёшлар сиёсатига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва ваколатли идораларга тақдим этиш; - ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, бу борада тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш; - ёшларнинг айниқса таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиши ва иш жоларида қўнимлилиги таъминланиши юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ва мониторинг олиб бориш; - ёшлар учун ташкил этилган иш ўринлари ҳаққонийлигини таъминлашга кўмаклашиш; - ёшлар ўртасида касб маҳорати танловлари ва чемпионатларни ўтказиш орқали уларнинг малака оширишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш; - меҳнат жамоасида ёш мутахассисларни меҳнат жараёнига кўникиб кетишлари учун “Устоз-шогирд” анъанасини жорий этиш; - мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар базасини яратиш ҳамда ушбу маълумотларнинг оммавийлигини таъминлаш; - жамоа келишувлари ва шартномаларига ёшларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча имтиёзлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш; - ёшларнинг норасмий секторда бандлиги бўйича ўрганишларни амалга ошириш, ўрганиш натижалари асосида уларни расмий секторга ўтказиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; - меҳнат соҳасидаги асос солувчи тамойиллар ва ҳуқуқларни кенг тарқатиш борасида ёшлар салоҳиятидан фойдаланиш; - жамоа келишувлари ва шартномалари лойиҳаларининг ёшлар ҳуқуқларига оид масалаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказишда иштирок этиш; - касаба уюшмаларининг жамоа келишувлари ва шартномаларига киритиш орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун қўшимча имтиёзлар берилишини таъминлаш, турли тоифадаги аҳоли вакилларини қўллаб–қувватлаш ва рағбатлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этиш борасидаги фаолиятини кенг тарғиб қилиш, бу борада амалга оширилаётган турли тадбирларга кўнгилилар (волонтёрлар) гуруҳларини кенг жалб этиш; - ёшлар ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг тарғиб этишга қаратилган лойиҳа ва акциялар ташкил этиш, уларнинг бу борадаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш; - ёшлар ўртасида турли маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, фестиваллар, форумлар ўтказиш ва уларни рағбатлантириш; - корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар, таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба, ўқувчилар ўртасида турли спорт тадбирлари, спартакиадалар ташкил этиш, бунда спорт турлари бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги учун мусобақалар ўтказишни кўзда тутиш ҳамда унинг оммавийлигини ошириб бориш; - ёш касаба уюшмалари аъзолари ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш масаласида касаба уюшмалари органлари ва иш берувчиларга таклифлар киритиш; - касаба уюшмалари ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар, айниқса, чекка туманлардаги ёшлар учун республиканинг тарихий шаҳарлари ва диққатга сазовор жойларига саёҳатларни ташкил этади.
МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ ИНСПЕКТОРИ
Халбаев Олимжон Эркинович
Электрон почта:
Тел.: +998 71 237-97-77
Республика Кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспекцияси фаолиятини амалга оширади; - Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунига асосан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади; - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унга аъзо ташкилотларда фаолият юритадиган меҳнат инспекцияларининг ягона Низомида белгиланган вазифа ва функцияларни тўлиқ амалга оширади. Жумладан: - ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасалари ходимларининг касаба уюшмаларига бирлашишини ва уларнинг фаолиятида иштирок этишини, меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини ва уларни ҳимоя қилинишини назорат қилади; - меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш ва уларга риоя этиш масалалари бўйича ходимлар ва иш берувчиларга маслаҳат ва услубий ёрдам беради; - ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиш зарурияти тўғрисида иш берувчилар ва ходимлар ўртасида кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб боради; - меҳнат муносабатлари соҳасидаги давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларга доир таклифларни ва чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади; - ходимлар ва иш берувчилар мурожаатларида кўрсатилаётган важлар, ўтказилаётган ўрганишларда аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари, меҳнат муносабатларига оид мавжуд муаммоларни ҳамда ҳуқуқий бўшлиқларни умумлаштириб, таҳлил қилиб боради; - тасдиқланган иш режа ва саволнома асосида меҳнат муносабатларида мавжуд муаммоларни тизимли ўрганади; - ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомилаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясига таклифлар киритади; - Федерация раиси ва Меҳнат инспекцияси бошлиғининг, Республика Кенгаши раисининг инспекция фаолиятига доир берган бошқа топшириқларини бажаради.
БОШ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТЧИ
Азизов Акбар Джамалитдинович
Электрон почта: temiryol@kasaba.uz
Тел.: +998 71 237 93 03
- касаба уюшмалари юридик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади; - Тармоқ касаба уюшмалари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлайди ва қонунчиликка риоя этилишини назорат қилади; - меҳнат, фуқаролик ва хўжалик шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даво ишларини юритишда қатнашади; - судларда ва бошқа идораларда Республика Кенгашининг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилади; - белгиланган тартибда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг тизимидаги ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади; - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қатнашади; - белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади; - тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларни юридик экспертизадан ўтказади, шунингдек меҳнат, фуқаролик ва хўжалик шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда қатнашади; - касаба уюшмалари фаолиятини йўл қўйилган қонун бузилишлари ҳолатлари, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар киритади, зарур ҳолларда ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашади; - касаба уюшмалари органлари томонидан иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир чора-тадбирлар кўрилишини назорат ва мониторинг қилиб боради, бу борада Республика Кенгаши тасарруфидаги ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатади; - тармоқ миқёсида ўртача иш ҳақи, иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик кўламини қиёслама таҳлилини қилиб боради, иш ҳақи соҳасидаги аҳвол тўғрисида Республика Кенгашининг раиси ва Федерацияга раҳбариятини мунтазам равишда хабардор қилиб боради; - касаба уюшмалари веб-ресурсларида юридик хизмат фаолияти ёритилишини мувофиқлаштириб боради.
ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА БЎЛИМИ МУДИРИ
Ли Яна Владимировна
Электрон почта: temiryol@kasaba.uz
Тел.: +998 71 237 90 72
- бўлим ишини режалаштиришда, ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилишда бўлимдаги ходимлар фаолиятига раҳбарлик қилади; - Кенгаш, Раёсат, шунингдек тегишли давлат органларига ҳужжатлар ва таклифлар тайёрлайди; ходимлар ҳамда болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришни амалга ошираётган, шунингдек уларнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминловчи барча тузилмавий бўлинмалар ишини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштиради; - Федерация Кенгаши тасарруфидаги Ўқув маркази билан ҳамкорликда ижтимоий суғурта масалалари бўйича ўқув-семинарлар ташкил қилади; - фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатларининг белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди; - ижтимоий суғурта бюджети бўйича бухгалтерлик ҳисоби ва унинг ижроси бўйича ҳисоботлар олиб боради; - ҳар чорак якуни бўйича тегишли ташкилотлардан ижтимоий суғурта бюджети ижроси бўйича молиявий ҳисоботларни қабул қилади; - бюджетни режалаштириш ва уни бошқариш масалаларини мувофиқлаштиради; - ижтимоий суғурта бюджети ҳисобидан соғломлаштиришга ажратиладиган маблағларни сарфлаш қоидалари ва нормаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади; - ижтимоий суғурта бюджетига тегишли молиявий муомалалар ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда дебитор ва кредитор қарздорлик бўйича белгиланган муддатда ҳисоб-китоб қилинишини назорат қилади; - ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан мақсадли фойдаланиш масалаларини ўрганиш соҳасида тармоқ касаба уюшмаси тафтиш комиссияси билан ҳамкорлик қилади; - йўлланмалар нархининг белгиланиш механизми ва структураси, улардан фойдаланиш устидан назорат олиб боради. - ижтимоий суғурта бюджети бўйича банк муомалаларига оид ҳужжатларни юритади; - ҳудудий бирлашмалардан ўтказилган ажратмалар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб юритади; - ҳар чорак якунида Кенгаш аппарати ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари ижтимоий суғурта бюджети молиявий ҳисоботларини умумлаштиради; - Республика Кенгаши ижтимоий суғурта бюджети ижроси бўйича жамланма ҳисобот тузади; - санатор-курортлар ва санаторий-профилакторийлар билан ходимлар ва уларнинг фарзандларини дам олдириш ва соғломлаштириш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликда ишлайди; - йўлланмалардан мақсадли фойдаланишни ўрганиш борасида санаторийлар тақдим этган соғломлаштирилган ходимлар рўйхати билан иш олиб боради; - аъзо ташкилотлар ходимларга ижтимоий суғурта масалаларида амалий ёрдам кўрсатади.
МОЛИЯ БЎЛИМИ МУДИРИ
Матмуратов Умор Уразбаевич
Электрон почта: temiryol@kasaba.uz
Тел.: +998 71 237 93 39
- молия бўлимини бошқаради, барча молиявий ишларни тўғри йўлга қўйилиши ва маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилади; - Республика Кенгаши раисига молиявий масалалар бўйича доимий равишда ҳисобот бериб боради; - Республика Кенгаши аппаратининг штатлар жадвали, харажатлар сметаси, касаба уюшмалари бюджетининг йиллик ижроси бажарилиши бўйича Раёсат мажлисларига маълумот тайёрлайди ва ижросини таъминлайди; - маблағларнинг тўғри сарфлашини, аъзолик бадалларидан чегирмалар ўз вақтида юқори ташкилотларга ўтказиб берилишини, уларни сметада кўрсатилган мақсадларга сарфланишини назорат қилиб боради; - жойлардаги молия бўлими мудирлари ва бош ҳисобчилар билан доимий мулоқотда бўлиб, бухгалтерия ҳужжатларини тўғри расмийлаштирилишини назорат қилади; - бўлим томонидан муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликларга йўл қўйилмаслигини, солиқ идораларга ҳисоботларни ўз вақтида топширилишини назорат қилади; - аъзо ва тасарруфидаги ташкилотлардан ярим йиллик ва йиллик молиявий ҳисоботларни қабул қилинишини ва Республика Кенгаши бюджетининг тўлалигини таъминлайди; - касаба уюшмалари ташкилотларида аъзолик бадаллари ва бюджети маблағлари Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар асосида сарфланиши устидан назорат олиб боради ҳамда ушбу масалаларда уларга амалий ёрдам кўрсатишни таъминлайди; - касаба уюшмаси бюджети маблағларидан амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ фойдаланиш мавзусида ўқув-семинарлар ташкил этишни таъминлайди; - Республика Кенгаши ва касаба уюшмалари органларида товар-моддий бойликларни инвентаризация қилишни ташкиллаштиради, Кенгаш ходимларига ойлик маошлари ва сафар харажатлари тўловларининг ўз вақтида берилишини доимий назорат қилади; - ҳар 2 йилда бир марта Республика Кенгашининг молиявий-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувдан ўтказилишини ташкил этади; - Республика Кенгаши раҳбарияти билан келишган ҳолда касаба уюшма мулкини қайта ҳисоблаш ва баҳолаш учун мустақил экспертларни, қайта баҳолаш ва консальтинг ташкилотларидан мутахассисларни жалб этади; - касаба уюшмалари органлари балансида бўлган асосий воситалар устидан доимий назорат олиб боради, ҳар 2 йилда бир марта инвентаризация ўтказишни ва уларнинг ҳисобдан чиқарилиши бўйича Федерация Кенгашининг меъёрий ҳужжатларига амал қилинишини таъминлайди ҳамда Республика Кенгаши раиси ва Раёсат мажлисига маълумотлар тайёрлашни ташкиллаштиради; - касаба уюшмалари ташкилотларининг бўш маблағлари ҳисобидан янги корхоналар ташкил этиш ва бу орқали маблағларни кўпайтириш ишларини ташкиллаштиради; - бўлимнинг тасдиқланган йиллик иш режаси асосида касаба уюшмалари органлари томонидан аъзолик бадалларининг йиғилиши, тақсимланиши ва бюджет маблағларининг сарфланиши ҳамда молиявий ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши бўйича Раёсат мажлисларига маълумотлар тайёрлайди; - болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳларнинг мавсумга тайёргарлигини, оромгоҳларда маблағларининг сарфланишини назорат қилади, мавсум якуни бўйича оромгоҳларда ўтказиладиган инвентаризацияларда иштирок этади; - фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатларининг белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди; - Республика Кенгаши раҳбариятининг бўлимга юклаган топшириқларини бажарилишини таъминлайди ва назорат қилади.
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЛИМИ МУДИРИ
Валиханов Джамал Джалалович
Электрон почта: temiryol@kasaba.uz
Тел.: +998 71 237 98 21
- Ўзбекистан касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тўғрисидаги Низомда белгиланган вазифа ва функцияларнинг тўлиқ амалга оширилиши чораларини кўради; - хизмат фаолиятини мувофиқлаштиради, услубий раҳбарликни амалга оширади, хизмат ходимларига ўз функцияларини бажаришларида кўмаклашади; - меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини такомиллаштириш юзасидан Республика Кенгашига таклифлар тайёрлайди; - хўжалик юритувчи субъектларга ходимларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид таклифлар киритади; - иш берувчилар томонидан ходимларнинг меҳнат муҳофазаси масалаларидаги қонуний ҳуқуқ ва кафолатлари бузилишига олиб келувчи қарорлар қабул қилинганда, уларни бекор қилиш тўғрисида тақдимномалар киритади; - меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг меҳнат муҳофазасига оид меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш зарурати тўғрисида таклифларини тайёрлайди, уларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этади; - меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланиши аҳволини таҳлил этиб боради; - тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда бўлимнинг хулосасини тайёрлайди; - меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишлар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказишни, хизмат мутахассисларининг малакасини ошириш ва тажриба алмашишларини ташкил этади; - иш берувчилардан меҳнат муҳофазаси бўйича тақдим этилаётган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан таклиф ва эътирозлар тайёрлайди; - меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилган ишларни, бу борада эришилган натижаларни, аниқланган камчиликларни таҳлил қилади ҳамда Республика Кенгаши ва Кенгаши Раёсати мажлисларида муҳокама этиш учун киритади; - болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳларининг мавсумга тайёрлигини ўрганишни бўлим ваколатлари доирасида мувофиқлаштириб боради; - фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатларининг белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди; - иш берувчилар ва мансабдор шахслар томонидан меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрлари талабларининг бажарилиши устидан жамоат назоратини олиб боради ҳамда аниқланган қоидабузарликлар (камчиликлар)ни бартараф этиш юзасидан бажарилиши шарт бўлган тақдимномалар киритади ва бажарилишини назорат қилади; - иш берувчилар ва мансабдор шахслар томонидан ходимларнинг меҳнат муҳофазаси масалаларидаги қонуний ҳуқуқ ва кафолатлари бузилишига олиб келувчи қарорларни бекор қилиш тўғрисида бўлим киритган тақдимномалар ижросини назорат қилади; - касаба уюшмалари ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича олиб борган ишлари ишлаб чиқаришда содир бўлган жароҳатланишлар бўйича тезкор маълумотларни қабул қилади ва умумлаштиради; - меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг меҳнатни муҳофаза қилишга оид меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш зарурати тўғрисидаги таклифларини тайёрлайди, уларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқади, - касаба уюшмалари органлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг меҳнат муҳофазасига оид қўлланмалари, саволномалари, тавсиялари ишлаб чиқади; - меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқиш, семинар, кўрик-танлов ва шу каби бошқа тадбирларни ташкил этади; - бўлимда иш юритишни олиб боради, бўлимга келиб тушган ҳужжатлар ижросини назорат қилади - ишлаб чиқариш воситаларини синаш ва фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари, касб касалликларини текшириш комиссиялари, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ишида касаба уюшмалари ташкилотлари вакиллари иштирок этиши ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилади; - ишлаб чиқаришдаги жароҳат ёки касб касаллиги туфайли ходимларга, боқувчисини йўқотган шахсларга етказилган зарар суммаларининг иш берувчилар ва суғурта компаниялари томонидан ўз вақтида тўланиши мониторингини олиб боради; - “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини энг яхши ташкил этиш” бўйича кўрик-танлови ўтказилишини ташкиллаштиради, кўрик-танлов ҳужжатларини қабул қилиб олади ва якуни бўйича тегишли комиссия йиғилишида кўриб чиқилишини таъминлайди; - меҳнатни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш юзасидан таклифлар тайёрлайди; - Республика Кенгаши раҳбариятининг меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилиги доирасида берилган кўрсатмаларига асосан бошқа вазифаларни бажаради.
МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ВА СПОРТ ИШЛАРИ БЎЛИМИ МУДИРИ
Мерганова Лола Абуварисовна
Электрон почта: temiryol@kasaba.uz
Тел.: +998 71 237 98 36
- бўлим фаолиятини режалаштириш ҳамда ташкил этишга умумий раҳбарликни амалга оширади; - маданий-маърифий, миллий ғоя тарғиботи, спорт, тарғибот-ташвиқот ишларини ҳамда болаларни оромгохларда дам олдириш ва соғломлаштириш билан боғлиқ масалаларда аъзо ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб ҳамда йўналтириб боради - болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш билан боғлиқ масалаларда аъзо ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб ҳамда йўналтириб боради; - оромгоҳларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича Манзилли дастур бажарилишининг мунтазам мониторингини олиб боради; - Кенгаш, Раёсат мажлисларига бўлим йўналиши бўйича масалалар киритади; - қуйи бўғиндаги маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича фаолиятни мувофиқлаштириб ва йўналтириб боради; - бўлим йўналиши доирасида чет эл касаба уюшмалари марказлари билан ҳамкорлик қилишнинг янги шаклларини қарор топтириш ва ривожлантириш, умуминсоний манфаатларни ҳимоя қилиш борасида улар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш бўйича таклифлар киритади; - бўлимнинг йиллик, чораклик, ойлик иш режалари ва ижроси бўйича ҳисоботларни умумлаштириб боради; - фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатларининг белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди; - тармоқ келишуви ва жамоа шартномаларини экспертизадан ўтказишда ўз ваколати доирасида иштирок этади; - маънавий-маърифий йўналишда қабул қилинадиган ҳужжатлар ва дастурларни тайёрлайди ҳамда ижросини амалга оширишда иштирок этади, мониторингини олиб боради; - ҳар йили ижтимоий соҳада қабул қилинадиган Давлат дастурига таклифлар тайёрлайди ва Республика Кенгашининг дастури ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради, мониторингини юритади, бўлим фаолиятига оид йўналишлар бўйича иш олиб боради; - меҳнаткашлар орасида миллий ғоя тарғиботини олиб боради, уларнинг маданий-маърифий. эҳтиёжларини ҳимоя қилиш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш масалалари юзасидан тегишли фаолиятни амалга оширади; - Республика Кенгашининг тадбирларини ишлаб чиқади ва аъзо ташкилотларга етказилишини таъминлайди, ижроси бўйича мониторингини олиб боради; - байрамлар арафасида кам таъминланган, кўп болали, ёлғиз оилалар, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари, уруш ва меҳнат фахрийларига моддий ва ҳомийлик ёрдами кўрсатиш ишларини ташкил этади; - меҳнаткашлар, ёшлар ўртасида маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, фестиваль ва учрашувларни ташкил этади; - Хотин-қизлар кенгаши ва аъзо ташкилотлар қошида ташкил этилган хотин-қизлар комиссиялари фаолиятини йўналтириб боради, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатади; - Раёсат йиғилишларига ўз йўналиши бўйича масалалар, маълумотлар тайёрлайди ва муҳокамага киритади; - касаба уюшмалари тасарруфидаги кутубхоналар фаолиятини мувофиқлаштиради; - “Темирйўлчи” газетаси мухбирлари билан ҳамкорликда жойларда жамоатчилик билан алоқалар бўйича ишларни мувофиқлаштиради; - меҳнаткашлар, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари, спартакиадалар, турнирлар ўтказиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ишларини ташкил этади; - корхона, ташкилотлардаги спорт хоналари, иншоотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминлаш масалалари бўйича тегишли ташкилот ва идораларга таклифлар тайёрлайди; - туризмни, спортнинг техник ва экстремал турларини меҳнаткашлар ҳамда ёшлар ўртасида ривожлантириш масалаларини ташкиллаштирищда иштирок этиб, мувофиқлаштириб боради; - жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича белгиланган статистик ҳисоботларни қабул қилади, умумлаштиради, ушбу йўналишга оид масалалар бўйича ҳисоботларни тайёрлайди; - ўз йўналиши бўйича халқаро касаба уюшма ташкилотларининг фаолиятини ўрганади, зарур бўлганда, ишда қўллаш бўйича таклифлар тайёрлайди; - Кенгаш, Раёсат мажлисларига ўз йўналиши бўйича масалалар, маълумотлар тайёрлайди ва муҳокама киритади; - жамоатчилик билан алоқалар йўналишида иш олиб боради ҳамда касаба уюшмаларининг мақсад ва вазифаларини, фаолиятнинг устувор йўналишлари доирасида амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради; - оммавий ахборот воситалари билан алоқалар ўрнатади ва касаба уюшмалари фаолиятини мунтазам равишда телевидение, радио ва матбуотда ёритиб боради; -оммавий ахборот воситалари билан ишлаш жараёнларини таҳлил қилади ва оммавий тадбирлар учун пресс-релизлар тайёрлайди; - касаба уюшмалари ҳаётига оид чоп этилган мақолалар, тайёрланган кўрсатув ва радиоэшиттиришлар ҳамда вақтли матбуот нашрлари таҳлилини олиб боради, тегишли ҳолларда ахборот тайёрлаб, Республика Кенгаши раҳбариятига киритади; - касаба уюшмалари фаолиятига оид ахборотларнинг Республика Кенгашининг интернет тармоғидаги расмий Порталига жойлаштирилишини таъминлайди; - зарур ҳолларда, барча бўғиндаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан фаолиятнинг устувор йуналишларида амалга оширилаётган ишларни ўрганади ва оммавий ахборот воситалари учун тахлилий материаллар тайёрлайди; - тармоқ тизимида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ҳамда ижросини таъминлайди; - бошқа бўлимлар билан хамкорлиқда кундалик ва хизмат фаолиятида интернет тармоғи ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш афзалликлари бўйича оммавий ахборот воситалари ва касаба уюшмалари ташкилотларининг расмий портали, веб-сайтларида маълумотлар берилишини ташкиллаштиради; - Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфдаги ташкилотларнинг маълумотларини узатиш тармоғининг коммуникацион инфратузилмасини такомиллаштириш, электрон ҳужжат айланиши тизимини ташкил этиш хисобига маълумотлар алмашинувини бошқариш, ягона вертикал ва горизонтал корпоратив тармоқларни келажақда шакллантиришни амалга оширади; - касаба уюшмалари тизимида ахборот ресурслари, ташкил этилган ва этилаётган ахборот тизимлари, интерактив давлат хизматларини олиб боради ва янгилайди; - касаба уюшмалари аъзоларига интерактив хизматларни такдим этиш орқали Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфдаги ташкилотларнинг веб-порталини техник қўллаб туришни ташкиллаштиради.
МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ- ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЛИМИ МУДИРИ
Юлдашев Шерзод Камилжанович
Электрон почта:
Тел.: (998 71) 237-99-76
- бўлимга умумий раҳбарлик қилади; - меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси масалаларига оид қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади; - ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича тузилган Бош келишув бажарилишининг бориши устидан назоратни ташкил этади; - Кенгаш, Раёсат мажлисларида кўриб чиқиш учун бўлимнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳужжатларни умумлаштиради ва тайёрлайди; - аъзо ташкилотларнинг меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ижобий натижасини кўриб чиқади, умумлаштиради ва кенг тарқатади, бу борада уларга маслаҳатлар ва услубий ёрдам беради; - тармоқ келишувлари ва жамоа шартномалари лойиҳаларини экспертиза қилиш ишларини ташкил этади; - Кенгаш, Раёсат томонидан бўлим фаолияти йўналишларига оид қабул қилинган қарорлар, бўлим иш режасининг бажарилишини назорат қилади; - фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди; - давлат дастурларининг бўлим фаолиятини йўналишларига тааллуқли бандлари ижросининг боришини назорат қилади; - жамоа-шартномавий муносабатларни мониторинг қилишни амалга оширади, жамоа шартномалари ва тармоқ келишуви бажарилиши бўйича ахборот тайёрлайди; - меҳнат муносабатларини жамоа шартномалари орқали тартибга солиш масалалари бўйича аъзо ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади; - аъзо ташкилотларнинг бандлик соҳасидаги фаолиятини ўрганиб боради ва таҳлилий материаллар тайёрлайди; - меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва аъзо ташкилотлар билан биргаликда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўланиши масалаларини ўрганиб чиқади ва умумлаштиради; - меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек устама ва имтиёзлар ўрнатиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади, уларни экспертиза қилади; - болалар меҳнатини таъқиқлаш ва унинг энг ёмон шаклларига йўл қўймаслик чора-тадбирларини амалга оширишда иштирок этади; - ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий дунёқарашини ўстириш, уларни касаба уюшмалари фаолиятига жалб этиш, барча поғоналардаги касаба уюшмалари қошида ёшлар билан ишлаш тузилмаларини тузиш борасида тегишли тавсиялар лойиҳаларини тайёрлайди; - Республика Кенгаши раиси топшириғига биноан бошқа вазифаларни бажаради.
ТАШКИЛИЙ ИШЛАР БЎЛИМИ МУДИРИ
Садиев Жахонгир Кенжаевич
Электрон почта: temiryol@kasaba.uz
Тел.: (998 71) 237-92-08
- бўлим фаолиятига, бўлим ходимларининг меҳнатини режалаштириш ҳамда ташкил этишга умумий раҳбарликни амалга оширади; - келгуси ва жорий иш режалари ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради, уларнинг Раёсат мажлисида кўриб чиқиш учун ўз вақтида киритилишини ҳамда бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди; - режа бўйича топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини, Қурултой, Кенгаш, Раёсат ҳужжатлари лойиҳаларининг белгиланган муддатда тайёрланишини таъминлайди; - Кенгашнинг иш регламенти юзасидан таклифлар киритади ҳамда унга риоя этилишини назорат қилиб боради; - Қурултой, Кенгаш ва Раёсат мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш, Республика Кенгаши аппарати иш режаларини ишлаб чиқиш, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш даврида Кенгаш раҳбарияти топшириғига биноан Кенгаш аппарати бўлимларининг ишини мувофиқлаштириб туради; - Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфидаги ташкилотлар билан алоқаларни амалга ошириш ҳамда ривожлантиришга кўмаклашади; - Раёсат қарорига кўра ёки Кенгаши раҳбарияти топшириғига мувофиқ, касаба уюшмалари фаолиятига доир масалаларда мажлислар, семинарлар, конференциялар ўтказилишини ташкиллаштиради, ташкилий ишлар масалаларида аъзо ташкилотларга амалий ва маслаҳат ёрдами кўрсатади, аъзо ташкилотларнинг ташкилий ишлар учун масъул бўлган ходимлари билан семинар-йиғилишлар ўтказади; - касаба уюшмалари органлари раҳбарлари ва Кенгаши номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрлар номзодлари бўйича таклифлар киритади, уларни белгиланган тартибда Федерация Кенгаши аппарати бўлим мудирлари ҳамда раҳбарият суҳбатидан ўтказишни ташкиллаштиради; - Республика Кенгаши аппарати ходимларини аттестациядан ўтказиш юзасидан таклифлар киритади ҳамда тегишли ҳужжатларни тайёрлайди; - касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ташкилий ишлар бўйича қўлланмалар, Низомлар, Йўриқномалар ишлаб чиқилишини таъминлайди; - бўлим ходимлари хизмат сафарларининг самарасини таҳлил қилиб боради, уларнинг аъзо ташкилотлардаги ишлар аҳволи тўғрисидаги ахборотларини мунтазам эшитиб боради, бўлим ходимларининг фаолиятини йўналтириб туради ва уларга зарур ёрдам кўрсатади; - фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди; - Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфидаги касаба уюшма ташкилотларда ҳисобот-сайловларнинг бориши юзасидан назоратни амалга оширади; - касаба уюшмалари ташкилотлари тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади; - Кенгаш, Раёсат мажлислари, фаоллари йиғилишларини тайёрлаш юзасидан ишларни амалга оширади, мазкур тадбирларни ўтказишнинг ташкилий-техник режаларини ишлаб чиқади; - ахборот ва маълумотномалар тайёрланишини ташкил этади; - Кенгашнинг келгуси ва жорий иш режалари лойиҳасини ишлаб чиқиш учун бўлимларнинг таклифларини умумлаштиради; - ташкилий ишлар бўлимининг келгуси ва жорий иш режалари бажарилишини назорат қилади ҳамда бажарилишининг бориши тўғрисида ахборот тайёрлайди; - касаба уюшмалари органлари кадрлари таркибини таҳлил қилиб боради, аъзо ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига кадрлар захирасини шаклантириш бўйича таклифларни тайёрлайди, кадрлар билан ишлаш, йиллик ҳисоботларни тузиш масалаларида аъзо ва тасарруфдаги ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатади; - касаба уюшмаси Республика Кенгаши, аъзо ва тасарруфдаги касаба уюшма ташкилотлари аппаратларида фаолият юритаётган раҳбар ва масъул ходимлар, уларга кадрлар захираси, бошланғич ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базасини шаклантиради; - тизимда кадрларни танлаш билан улар ишлаш аҳволи, кадрлар қўнимсизлиги масалалари бўйича мониторинг олиб боради; - раҳбар ва масъул ходимлар лавозимларига тавсия этилаётган кадрлар даражаси ва салоҳиятини ўрганади, улар бўйича таклифларини Республика Кенгашига тақдим этади; - жамланма статистик ҳисоботни тузади ва Раёсат муҳокамасига масалалар тайёрлайди; - аъзо ва тасарруфдаги ташкилотлар билан биргаликда Федерация Кенгаши тасарруфидаги Ўқув марказида кадрлар ва фаолларни ўқитишнинг йиллик режаларини ижроси учун жавоб беради; - аъзо ташкилотлар томонидан касаба уюшмаси ходимлари ва фаоллари ўқув ўтказилишини назорат қилади, ўқувларни тайёрлаш ҳамда ўтказишда уларга амалий, услубий ёрдам кўрсатади; - бўлим фаолияти йўналишига оид кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда аъзо ташкилотларга услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатади, тармоқ миқёсида бундай тадбирлар ўтказилишини ташкиллаштиради; - аъзо ташкилотларнинг тармоқ келишуви ва жамоа шартномаларини экспертизадан ўтказишда иштирок этади; - фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилишида иштирок этади; - меҳнат ва ижро интизомида риоя этилишини таъминлайди; - Республика Кенгаши раисининг топшириғига биноан бошқа вазифаларни бажаради.Функция

Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна