ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Хукукий ҳимоя

Жорий йилнинг 28 июль куни ўтказилган ушбу йиғилиш Термиз МТУ раҳбарияти ҳамда Термиз МТУ касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси билан ҳамкорликда Термиз локомотив депосининг катта мажлислар залида “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ рахбарияти, касаба уюшма қўмитаси ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Соғлиқни сақлаш хизмати Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгаши билан ҳамкорликда “Гендер тенглиги ва зўравонликка қарши курашиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

“Тошкент механика заводи” АЖ ва “Қуюв-механика заводи” ШКда 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги ҳамда 9 декабрь “Коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг асосий фаолияти ҳам конституциявий қоидага – ижтимоий адолат тамойилини таъминлашга, кўмак ва ёрдамга муҳтож инсонлар, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қуватлаш билан бирга ишчи-ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган.

2019 йил 17 май куни “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК касаба уюшма ҳудудий қўмитасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсати ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсати қарорлари, фармойишлари ва тасдиқланган иш режаси асосида ташкил этилган ишлар, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қарор ижроси, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий-маърифий ва спорт ишлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёшларга оид давлат сиёсати масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши бош юрисконсульти Н.Асадова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнатни ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси А.Абдуллаев, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ёшлар бирлашмаси раиси Ж.Садиев, “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси Ғ.Даминов, шунингдек аппарат ходимлари, “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари, ходимлар бўлими бошлиқлари, хуқуқшунослари ва бошқалар қатнашдилар.

Баъзан кўча-куйда айрим одамлардан давлатга тўлаётган солиқлари ҳақида норози оҳангда билдираётган фикрларини эшитиб қоламиз. Агар ушбу эътирозларни қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини ўйлаб кўрсак, солиқ аслида халқнинг турмуш тарзини яхшиланиши, жамиятимиздаги барча сохаларини ривожланиши, фарзандларимизнинг эртанги ёрқин келажагини таъминланиши айниқса, фуқароларнинг ойлик маоши ва пенсияларини ўз вақтида берилиши учун давлат томонидан сарфланадиган маблағ эканлигини тушуниб етамиз. Бошқача қилиб айтганда давлатга тўланган солиқ бир-бирига узвий равишда боғланиб ҳар кимнинг ўзига такроран қайтиб келадиган маблағдир.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2018 йил 5 ноябрдаги №11-27-“с”–сонли Раёсат қарорининг ижросини таъминлаш, ёшлар орасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ва касаба уюшмаларининг фаолияти ҳақида талаба ёшларга чуқур билим ва тушунчалар бериш, талаба ёшларни касаба уюшмалари аъзолигига кенг жалб этиш мақсадларида Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Фаоллар зали”да 6 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда институтнинг 500 нафарга яқин битирувчи курс талабалари иштирок этди.

Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна