ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Меҳнат муҳофазаси
Бухоро минтақавий темирйўл узели Ҳудудий касаба уюшма қўмитасида 28 апрель - “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” га бағишланган давра суҳбати ва кўрик танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Худудий Касаба Уюшма Қўмиталари тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда меҳнат муносабатларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш соҳасидаги ишларнинг аҳволи бўйича мониторинг ишларини олиб бормоқда.

“Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида, меҳнат муҳофазаси ҳолати ва ишчи-ходимларга яратилган меҳнат шароитлари устидан жамоатчилик назоратини ташкил этилиши бўйича мониторинг ўтказилди

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан  меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар ва меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассислар ўртасида жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан кўрик-танловнинг биринчи босқичи ўтказилди

Бутун дунё ҳамжамиятини катта муаммога, яъни иш жойларида содир бўлаётган оқибати енгил, оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни, касб касалликларга чалинишнинг олдини олиш ва меҳнат мухофазаси масалаларига эътиборни кучайтиришга каратилган турли тадбирлардан бири темирйўлчи касаба уюшмаларида ҳам бўлиб ўтди.

“Тошкент механика заводи” АЖ ва Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасида жамоатчилик назорати ўтказилди
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2022 йил 20 декабрдаги 1195-Н сонли “Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига таалуқли бўлган норматив-ҳуқуқий хужжатларга, техник жихатдан тартибга солиш сохасидаги норматив хужжатларга риоя этилиши тўғрисида” ги қўшма қарорини бажарилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар режаси амалга оширилиб келинмоқда

Тармоқ Республика Кенгаши “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ҳамда “Ходимларни ижтимоий қўллаб-қyвватлаш ва меҳнатни мухофаза қилиш ҳафталиги” ни юқори савияда ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири топшириғини бажариш мақсадида тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни амалга оширилаётган ишлар  ва бошқа масалалар тўғрисида давра суҳбати ўтказилди. 
Темир йўл тизими тасарруфидаги барча корхоналарда 12 апрелдан 11 майгача “Меҳнат муҳофазаси ойлиги” ўтказилмоқда. 
2022 йил 13 январь куни Термиз минтақавий темир йўл узели унитар корхонасида меҳнат мухофазаси ўрганилди ҳамда "Ватан ҳимоячилари куни" га байрам тадбири ташкил қилинди. 

“Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида тармоқ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси ҳолати ва ишчи-ходимларга яратилган меҳнат шароитлари устидан жамоатчилик назоратини ташкил этилиши бўйича мониторинг ўтказилди.

“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий қўмитасида “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш кўрик-танлов” ининг 1- босқичи якунланди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Янгибозор туманида бўлиб, секторлар ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан учрашди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти корхоналарида меҳнат муҳофазаси бўйича ўтказилган Республика кўрик-танловининг 2-босқич ғолиблари аниқланиб, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

17 ноября 2020 года Международная организация труда (МОТ) совместно с Международной конфедерацией профсоюзов (МКП) организовали вебинар для стран Восточной Европы и Центральной Азии для обмена информацией и опытом функционирования систем инспекции труда в регионе.

“Кўприкқурилиш” трести УК раҳбарияти ҳамда бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан трест бўлинмалари ишчи-ходимларига ўқув-техник ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги мониторинг, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2019 йил 11 июндаги “Меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича мониторинг ўтказиш тўғрисида” ги 754-Н-сонли буйруғи ва тасдиқлаган мониторинг ўтказиш Дастури асосида Бухоро минтақавий темир йўл узелида бўлиб ўтди.

Ғолиблар “Қарши минтақавий темир йўл узели” УК касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар ва уларнинг ҳужжатлари иккинчи босқичда иштирок этиши учун тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ишчи гуруҳига тақдим этилди.

Халқаро меҳнат ташкилоти (International Labour Organization, ILO, русск. МОТ) халқаро ташкилотлар эътиборини дунё миқёсида кенг кўламли муаммоларга қаратиш, меҳнат мухофаза мадниятини яратилиши ва тараққиёти иш ўринларида ўлимни камайтирилиши мақсадида 28 апрель кунини меҳнат мухофазаси куни (World Day for Safety and Health at Work) деб эълон қилди. Илк бора бу кун 2003 йили нишонланилган. Бугунги кунда юзлаб мамлакатларда жамоат эътиборини меҳнат муҳофазасида ечимини топмаган муаммоларга қаратиш мақсадида турли тадбирлар ташкил қилинмоқда. Улар маҳаллий ҳокимият, касаба уюшмалари, иш берувчилар, меҳнат муҳофазаси мутахассислари томонидан ўтказилмоқда.

Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йил 28 апрелдан бери “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” ҳар йили дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида турли тадбирлар ўтказиш билан нишонланиб келинмоқда.

2019 йилнинг 15 март куни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида белгилаб олинган мажбуриятларини бажарилишига бағишлаб “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК раҳбарияти ва   касаба уюшма ҳудудий қўмитаси аъзоларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида белгилаб олинган мажбуриятларини бажарилишига бағишлаб “Тошкент минтақавий темир йўл узели” УК раҳбарияти ва   касаба уюшма ҳудудий қўмитаси аъзоларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 24-25-январь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг муносиб меҳнат бўйича 2017-2020 йилларга мўлжалланган дастури ижросини таъминлаш доирасида “Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш” мавзусида семинар ташкил этилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбариятининг “Меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича мониторинг ўтказиш тўғрисида” ги буйруғи  ҳамда  тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлими хамкорликда Қўқон МТУ УК тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича мониторинг ташкил этилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида бошқарув раҳбарияти ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларининг биргаликдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2018 йил 2-ярим йиллик иш режасига мувофиқ “Назарбек” санаторияси, “Чимён” пансионати, “Хожикент” дам олиш маскани, “Омонхона” бальнеологик комплекси корхоналарида  меҳнат  муҳофазаси  қоидаларига  риоя қилиниши ҳамда  меҳнат  шароитларини яхшилаш  борасида  олиб  борилаётган ишлар  аҳволи  тўғрисида” ги масалани кўриш билан бирга, жорий йилнинг август ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбариятининг меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича мониторинг ўтказиш тўғрисидаги 2018 йил 26 июндаги 1214-НЗ-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизилиги бошқармаси мутахассислари томонидан ушбу дам олиш масканларида ўтказилган мониторинг натижалари хам кўриб чиқилди.

Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна