Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги "Чимён пансионати" МЧЖ дам олиш ва даволаниш маскани сифатида Фарғона вилоятининг Фарғона туманида 1974 йил 17 сентябрдан бошлаб фаолият кўрсатиб келмоқда.
"Чимён" дам олиш ва даволаниш маскани ҳозирги кунда 265 ўринга мўлжалланган бўлиб, темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзолари, юртимиз ва чет эл фуқароларини соғликларини тиклаш йўлида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Пансионат ер майдони 11.9 гектардан иборат бўлиб, 1-2-бўлимлар ётоқ ва даволаш биноси, 3-бўлим коттедж ётоқ биноси, 4-бўлим ётоқ бинолари жойлашган. Ушбу биноларда дам олиш ва даволаниш учун замон талаби даражасида барча шарт-шароитлар яратилган, шунингдек ичимлик суви ҳамда иситиш системалари билан тўлиқ таъминланган.
“Чимён пансионати" МЧЖ дам олиш ва даволаниш масканида дам олувчиларга 9 нафар малакали олий тоифали шифокорлар, 65 нафар малакали 1-2 тоифали ўрта тиббиёт хамширалари, 46 нафар кичик тиббиёт ходимлари ва 82- нафар бошқа соҳа ишчи-ходимлари жами 202 нафар ишчи-ходимлар хизмат кўрсатиб келмоқдалар.
Шунингдек, пансионатда Чет эл ва МДҲ давлатлари фуқароларига хизмат кўрсатиш мақсадида 2018 йил 9 мартда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан 112.8МТ.02.361.011328-сонли “Мувофиклаштирш сертификати” берилди.
Ушбу дам олиш ва даволаниш масканида даволашнинг асосий негизини сероводородли минерал сувлар билан ванналар қабул қилиш ташкил этади. Чимён сероводородли минерал суви таркибининг ҳар бир литрида 330 мг сероводород мавжуд бўлиб, қўйидаги касалликларни даволайди:
1. Юрак ва қон томир системаси касалликлари;
2. Ҳаракат ва таъянч аъзолари касалликлари;
3. Асаб тизими касалликлари;
4. Тери касалликлари;
5. Аёллар жинсий аъзолари касалликлари;
6. Ошқозон-ичак тизими касалликпари;
7. Урологик касалликлар;
8. Умуртқа поғонаси кассаликларида қуруқда ва
сувда умуртқаларни тортиш (витяжения) йўли
билан даволаш;
9. Йўғон ичакларни тозалаш ва дори-дармонлар
ёрдамида ювиб тозалаш йўли билан даволаш;
10. Гирудотерапия (зуликлар ёрдамида даволаш);
11. Иглорефлексотерапия;
12. ЛФК;
13. Кедр бочкалари билан даволаш;
14. Фитосауналар ёрдамида даволаш;
15. Шифобахш гиёҳлар билан даволаш.
“Чимён пансионати" да дам олувчиларни маданий дам олиб хордиқ чиқаришлари учун ҳар хафтада икки маротаба концерт дастурлари ва бошка кўнгил очар тадбирлар ташкил этилган. Бундан ташқари республикамизнинг таниқли шоирлари ва ёзувчилари билан юртимизда ўтказиладиган ҳар бир байрамлар муносабати билан учрашувлар уюштириб келинмоқда.
“Чимён пансионати" бўйича хоналар нархи қуйидагича белгиланган: (2021 йил)
Хона тури | 1 кунга 1 киши учун | |
ЎЗР фуқароларига (сўмда) | (Чет эл фуқароларига, сўмда) | |
Амбулатор даволаниш | 115 000 | 140 000 |
Оддий хоналар | 130 000 | 160 000 |
Стандарт хоналар | 165 000 | 195 000 |
Пол люкс | 190 000 | 215 000 |
Люкс хоналар | 215 000 | 245 000 |
Супер люкс № 1 | 265 000 | 295 000 |
Супер люкс № 2 | 315 000 | 340 000 |