ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ХЎЖАКЕНТ” ДАМ ОЛУВЧИЛАРНИ ЎЗ БАҒРИГА ЧОРЛАЙДИ

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги хушманзара тоғли Угом-Чотқол миллий қўриқхонаси ва Хўжакент ўрмон хўжалиги ҳудудида жойлашган “Хўжакент” дам олиш маскани бугун дам олувчилар билан гавжум. 


Масканнинг кўркам иморати оромбахш, баҳаво саҳналари, қулай шарт-шароитлари ва гўзал манзарасини кўриб ҳайратланасан киши. Жаҳон талаблари даражасида қурилган бу маскан ўтган йиллар мобайнида ўз мижозларига эга бўлиб бормоқда.


 
240 ўринга мўлжалланган дам олиш масканида люкс, ВИП-Люкс, коттедж оилавий, оддий, бир ва икки кишилик хоналар бор. 


Айниқса, замонавий усулда қурилган сув ҳавзаси ҳар йили мавсум олдидан қайта таъмирланиб, тайёр ҳолга келтирилди.


 
Дам олиш маскани Тошкент шаҳридан 70 километр масофада денгиз сатҳидан 700 метр баландда жойлашган. “Хўжакент” пансионати 1989 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, унда фақат битта бино ишга туширилган эди. 1991-йилларда эса иккинчи ётоқ биноси, умумий бино қурилган. Умумий бино ичида ошхона ва кинозал ҳам мавжуд. 2004 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан дам олиш маскани қайта реконструкция қилиш учун ёпилди ва 2005 йилдан қайта таъмирланган, янгича замонавий кўринишга эга бўлган маскан қайта темирйўлчиларни ҳамда бошқа дам олувчиларни ўз бағрига чорлай бошлади.Таъкидлаш ўринлики, бу ерда нафақат ёз ойларида балки йил давомида дам олувчилар аримайди. 


Ётоқхоналарда иситиш ва совитиш мосламалари ўрнатилган. 


Оромгоҳдаги иккита очиқ чўмилиш ҳавзаси болалар учун, биттаси катталар учун мўлжалланган. Шунингдек, спорт залида мини футбол, волейбол, футбол ва катта теннис уйнаш учун барча шароитлар яратилган. Тренажёр залида эса энг замонавий спорт жиҳозлари мавжуд. 


Бу ерга келган дам олувчилар нафақат тоғ ҳавосидан бахраманд бўладилар, балки спорт билан ҳам бемалол шуғулланадилар. Яқинда қуриб битказилган замонавий болалар майдончаси ҳам турли хилдаги арғумчоқлар билан тўлдирилган. Бундан ташқари оромгоҳ худудидаги чойхона дам олувчилар учун хизмат қилмоқда. 2017 йилда ташкил этилган тиббиёт бўлимида массаж, дерсенвал, инголяция шунингдек физио-терапевтик муолажалар йўлга қўйилган.
Таъкидлаш керакки, дам олувчилар маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ҳар куни кино, концерт ва дискотекалар уюштирилади. Маскан ҳудудидаги Wi-Fi орқали дам олувчилар бемалол интернетдан фойдаланишлари мумкин.

 

“Хўжакент” дам олиш маскани 2023 йил учун хоналар нархи 1 кунга қуйидагича белгиланган

Йўлланма тури

Темирйўлчилар учун (сўмда)

Фуқаролар учун (сўмда)

Стандарт (1 кишилик)

350 000

400 000

Стандарт (2 кишилик)

600 000

700 000

Люкс (2 кишилик)

800 000

900 000

ВИП-Люкс (2 кишилик)

1 400 000

1 800 000

Коттедж оилавий  

 (6 кишилик)

3 000 000

3 500 000

1 кунлик овқат (1 кишига)

85 000

 

Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна