Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги “Сиҳатгоҳ” санаторий-профилакторийси 1988 йилдан ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, санатория 100 ўринга мўлжалланган.
Даволаниш ва дам олиш муддатлари 5-15 кундан иборат. Дам олиш йўлланмалардан фойдаланиш асосида ташкил этилган. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, темир йўл тизимидаги барча соғломлаштириш санаторийларида соҳа ходимлари 3 йилда бир марта имтиёзли дам олиб, даволаниши мумкин. Сиҳатгоҳда эса темирйўлчилар ҳар йили имтиёзли дам олиш имконига эгадирлар.
Бу шифо масканида асосан юрак, асаб, ошқозон-ичак, нафас олиш органлари, ҳаракат аъзолари, урологик каби касалликлар даволанади. Шунингдек, физиотерапия, уқалаш, сауна, ингаляция, парафин, сув муолажалари (циркуляр душ, “шарко”, ёмғирли, сув ости душ-массажи, ванна) орқали даволаш, стоматология, тузхона, даволовчи машқ хонаси, гиёҳлар билан даволаш, муолажа хонаси мавжуд бўлиб, малакали шифокор ва ҳамширалар дам олувчиларга хизмат кўрсатадилар.
Эътиборлиси, бу ерда қадимий тиббий муолажа игна санчиб даволаш усули йўлга қўйилган. Даволашнинг бу усулини қадимий фалсафий қонун-қоидаларини яхши билган мутахассис ўтказаётганидан мижозлар хурсанд бўлмоқда. Айниқса, сунъий ташкил этилган туз ғорининг мавжудлиги диққатга сазовордир.
“Туз ғори” об-ҳавоси доимо мўътадил. Унинг ичи - шифти ва деворлари қалин туз билан қопланган бўлиб, гўзал ва бетакрор манзарани акс эттириб туради. Энг асосийси, бу ерда юрак қон-томир тизими касалликлари билан оғриган, ҳафақон касаллигининг 1-2 босқичи, бронхиал астма ҳамда бронхит касалликлари билан оғриган беморлар нафас олиш йўли орқали даволанади. “Туз ғори” ичи ёзда салқин, қишда илиқ ҳароратга эга. Бу ерга кирган одам енгил нафас олади. Туз ғори таркибидаги бром, йод ионлари бемор нафас йўли орқали бевосита ўпкага тушиб, қонга сўрилиб, беморга тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Озода ва шинам фитобар хизматидан, турли гиёҳ ва фойлали ўсимликлардан тайёрланган шарбатлардан шифо топаётганликларидан даволанувчилар мамнун.
Дам олувчилар учун 2 ва 3 кишилик люкс, поллюкс ва оддий хоналар мавжуд бўлиб хоналарда музлатгич, хаво совутгич хамда телевизорлар бор. Шунингдек турли адабиётлар тўпланган маънавият ва маърифат хонаси, мароқли дам олиш учун телевизор, шашка, шахмат, домино, кундалик даврий нашрлар доимо муҳайё.
“Сихатгоҳ” санаторий-профилакторийсининг нархлари қуйидагича белгиланган: (2023 йил)
Йўлланма тури | 1 кунга 1 киши учун | |
Темирйўлчиларга (сўмда) | Фуқароларга (сўмда) | |
Стандарт | 155 258 | 170 758 |
Пол люкс | 163 160 | 182 739 |
Люкс | 171 062 | 196 721 |
Манзил: Миробод тумани Қизил Арват кўчаси 28 а-уй.
Телефон рақами: (71) 2990324, (71) 2990718, (71) 2990794