Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма органлари томонидан иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боришнинг намунавий тартиби
Ўзбекистон КУФК Раёсатининг 2013 йил
26 январдаги 9-22 сонли Қарорига илова
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма органлари томонидан иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боришнинг намунавий
Т А Р Т И Б И
I. Умумий қоидалар
II. Иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик мониторингини ўтказиш тартиботи
III. Иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳамда иш ҳақи тўловларидан муддати ўтган қарздорлик юзага келган тақдирда уни бартараф этиш бўйича касаба уюшмаси органлари томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар тартиби
3.1. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ва унинг сайлаб қўйиладиган органининг ваколатига кирувчи масалалар
3.2. Касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгаши ваколатига кирувчи масалалар
3.3. Касаба уюшмаси Марказий кенгашининг масъул ташкилотчиси ваколатига кирувчи масалалар
3.4. Соҳа бўйича республика касаба уюшма қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар
3.5. Ҳудудий бирлашма ваколатига кирувчи масалалар
3.6. Касаба уюшмаси Марказий кенгашининг ваколатига кирувчи масалалар
3.7. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ваколатига кирувчи масалалар
IV. Иш ҳақидан қарздорликни ундириш учун фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига мурожаат қилиш тартиби
Иловалар.
I. Умумий қоидалар
1.1. “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма органлари томонидан иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боришнинг намунавий тартиби” (кейинги ўринларда «Тартиб» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.2. Мазкур Тартиб барча бўғиндаги касаба уюшмаси органларининг иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назоратини ягона мезонлар асосида ўзаро мувофиқлаштирилган тартибда ташкил этишни, шунингдек иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликка йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш борасида барча даражадаги касаба уюшмаси органлари ўртасида вазифаларни чегаралаш, ўзаро ҳамкорлик ва масъулиятни кучайтиришни таъминлашга қаратилган.
1.3. Ушбу Тартиб мақсадлари учун «Иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик» деб, ҳисобот ойини (ёки ҳисобот давридаги охирги ойни) чегириб ташлаган холда ортиб борувчи якун тарзида ҳисоблаб чиқилган қарздорлик ва унинг таркибига солиқлар ва бошқа ушлаб қолишлар киритилмасдан фақат олиниши лозим бўлган нақд пул суммаси миқдори кўрсатилган маълумотлар эътироф этилади.
1.4. Касаба уюшмаси органи мазкур Тартибда кўзда тутилган ўз ваколатига кирувчи барча амалларни қўлламай туриб юқори касаба уюшмаси органидан иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни тугатишга кўмаклашишни талаб қилишга ҳақли эмас.
1.5. Мазкур Тартиб, унда назарда тутилмаган бошқа қонуний чора-тадбирларни амалга ошириш борасида касаба уюшмаси органлари ҳуқуқларини чекламайди.
II. Иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик мониторингини ўтказиш тартиботи
2.1. Иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик мониторинги иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликка йўл қўймаслик, бундай қарздорлик юзага келган тақдирда уни атрофлича ва тезкор таҳлил қилиш, энг йирик сурункали қарздорликка йўл қўйган корхона, ташкилот, муассасаларни аниқлаш, қарздорликни бартараф этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини холис мезонлар асосида баҳолаш мақсадида ўтказилади.
2.2. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг сайлаб қўйиладиган органи (кейинги ўринларда «Касаба уюшмаси қўмитаси» деб юритилади) иш ҳақи тўланишига ва ушбу тўловлардан муддати ўтган қарздорликка оид маълумотларни олиш учун корхонанинг тегишли бўлимлари тузадиган қуйидаги ҳисоботлардан фойдаланиши мақсадга мувофиқдир:
2.2.1. 1-Т шакли бўйича статистика органларига топшириладиган «Меҳнат ҳисоботи»
2.2.2. статистика органларига топшириладиган «Молиявий натижалар ва ўзаро ҳисоб-китоблар аҳволи тўғрисида ҳисобот»
2.2.3. «Микрофирма ва кичик корхона ҳисоботи» («1 – кичик бизнес» шакли), «Фермер хўжалиги иши ҳақида ҳисобот» («1-фермер» шакли), «Деҳқон хўжалиги иши ҳақида ҳисобот» («1-деҳқон» шакли) статистик ҳисоботлари.
2.2.4. Солиқ кодексининг 187-моддасига биноан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби бўйича ҳар чоракда солиқ инспекциясига тақдим этиладиган ёлланиб ишлаётган ходимларга ҳисоблаб чиқилган ва ҳақиқатда тўланган меҳнат ҳақи ва бошқа даромадлар суммаларини айириш йўли билан аниқлаш мумкин;
2.2.5. «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»га биноан ҳар чоракда топшириладиган ҳисоботлардан ишлаётган пенсионерлар пенсиясидан қарздорликни аниқлаш мумкин, бунда пенсия жамғармаси идораларидан келиб тушадиган топшириқномалар асосида пенсиялар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлигини ва қарздорлик миқдорини аниқлаш мумкин.
2.3. Юқорида келтирилган ҳисоботлар асосида юқори касаба уюшмаси органи (масъул ташкилотчи) талаб қилганда касаба уюшмаси қўмитаси иш берувчи билан иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик, бошқа ўз вақтида тўланмаган даромадлар ва уларни ҳосил бўлиш сабаблари тўғрисида солиштирма далолатнома тузади (1-илова).
2.4. Иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик юзасидан касаба уюшмаси қўмиталари касаба уюшмаларининг қуйидаги органлари ёки масъул ташкилотчилари билан бевосита ҳамкорликда ишлайдилар:
2.4.1. Авиаходимлар, Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмалари тизимида – бевосита тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашлари* билан;
2.4.2. Агросаноат мажмуи, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, Соғлиқни сақлаш, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари тизимида – туман, шаҳар касаба уюшмаси кенгашлари ёки бевосита ҳудуд бўйича масъул ташкилотчилар билан;
2.4.3. Алоқа, Ёқилғи-энергетика комлекси, кимё саноати ва геология, Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмалари тизимида – бевосита ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари** билан.
2.5. Касаба уюшмаси қўмитаси ҳар ой якунларига кўра мазкур Тартибнинг 2.4-бандида кўрсатилган ўзи бевосита ҳамкорлик қилувчи ҳудудий бирлашма, юқори касаба уюшмаси органи ёки масъул ташкилотчига (иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда) қуйидаги маълумотларни тақдим этиб боради (2-илова):
1) Корхона (ташкилот, муассаса) номланиши;
2) Иш ҳақи ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ходимлар сони;
3) Ойлик иш ҳақи фонди;
4) Муддати ўтган қарздорлик:
меҳнат ҳақи бериш бўйича;
ишлаётган пенсионерлар пенсиясидан;
ҳомиладорлик ва туғиш нафақасидан;
вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасидан;
5) Иш ҳақи тўлиқ тўланган охирги ой, йил;
6) Иш ҳақини тўлаш бўйича банклардан олинган кредит миқдори;
7) Иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликнинг ҳосил бўлиш сабаблари;
Ҳар чорак якунларига кўра юқоридаги маълумотларга яна матнли ахборот илова қилиниб, унда қуйидагилар кўрсатилади:
8) Ҳисобот чораги давомида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни тугатиш бўйича касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган тадбирлар ва ундирилган қарздорлик миқдори;
9) Иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни бартараф этиш борасида қилинган мурожаатлар (қўйилган талабномалар) ҳақида маълумот:
иш берувчига;
давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига;
прокуратурага;
банкларга;
юқори касаба уюшмаси органларига;
судга.
2.6. Касаба уюшмаси қўмитаси ўзи бевосита ҳамкорлик қилувчи ҳудудий бирлашма, юқори касаба уюшмаси органидан ёки масъул ташкилотчидан қарздорликни бартараф этишга кўмаклашишни сўраб мурожаат қилганда қўйидаги маълумотлар тўғрисида ёзма далиллар келтиради:
– иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик, бошқа ўз вақтида тўланмаган даромад ва уларни ҳосил бўлиш сабаблари бўйича солиштирма далолатнома;
– иш ҳақи ва нафақа тўловлари ундирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси, жумладан:
– – иш ҳақи тўланганлиги тўғрисида бухгалтериядан олинган маълумот;
– – иш ҳақи тўловларига банкдан кредит олинганлиги тўғрисида маълумот;
– – тегишли ҳудудий прокуратура ва суд органлари қарорлари билан иш ҳақи бўйича ундирилган қарздорлик миқдори тўғрисида маълумотномалар ва ҳоказо.
2.7. Мазкур Тартибнинг 2.4.2 кичик бандида кўрсатилган касаба уюшмаси органи ёки масъул ташкилотчи ҳар ой якунларига кўра жамланма маълумотни (3-илова), ҳар чорак якунларига кўра эса тўлиқ мониторинг ҳужжатларини ҳудудий бирлашмага тақдим этиб боради.
Мазкур Тартибнинг 2.4.3 кичик бандида кўрсатилган касаба уюшмаси қўмитаси ҳар ой якунларига кўра жамланма маълумотни (3-илова), ҳар чорак якунларига кўра эса тўлиқ мониторинг ҳужжатларини ҳудудий бирлашмага тақдим этиб боради.
2.8. Ҳудуддаги барча тармоқлар бўйича ойлик ва чораклик мониторинг ҳужжатларини касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳудудий бирлашмаси умумлаштириб Давлат статистика бошқармасидан олинган маълумотлар билан солиштирма таҳлил қилиб боради*
2.9. Касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳудудий бирлашмалари, шунингдек Авиаходимлар, Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшма Марказий кенгашлари ҳамда Федерацияга бевосита чиқувчи корхоналар бошланғич ташкилотлари томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳар ой якунлари бўйича қарздорликнинг умумий миқдори тўғрисида маълумотлар, ҳар чорак якунлари бўйича эса – тўлиқ мониторинг ҳужжатлари топширилади (4-7-иловалар).
III.Иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳамда иш ҳақитўловларидан муддати ўтган қарздорлик юзага келган тақдирда уни бартараф этиш бўйича касаба уюшмаси органлари томониданамалга ошириладиган ҳаракатлар тартиби
3.1. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ва унинг сайлаб қўйиладиган органининг ваколатига кирувчи масалалар
3.1.1. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ва унинг сайлаб қўйиладиган органи (кейинги ўринларда «Касаба уюшмаси қўмитаси» деб юритилади) иш берувчи эътиборига қуйидагиларни етказиши лозим:
– Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига биноан меҳнатга ҳақ тўлашнинг муддати, шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар миқдори жамоа шартномасида белгиланади, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ жамоа шартномасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт;
– Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 784-моддасига биноан юридик шахс ҳисобварағида пул маблағлари унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда биринчи навбатда мутаносиб равишда бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижрочи) ҳужжатлари бўйича, алиментларни ундиришга доир талабларни қондириш учун ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш ёки пулни беришни назарда тутувчи ижрочи ҳужжатлар бўйича, муаллифлик шартномаларига биноан мукофотларни тўлаш бўйича, шунингдек ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича, бюджетга тўловлар бўйича ҳамда меҳнатга оид ва унга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган тўловлар бўйича хўжалик субъектларининг мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминловчи ижрочи ҳужжатлар бўйича пул ўчирилади;
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли қарорига биноан мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб берадилар, иш ҳақини товарлар билан натура шаклида тўланиши тақиқланади (қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно);
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 мартдаги ПФ-1154 сонли Фармонига кўра маҳсулот (ишлар, хизматлар) қийматининг камида 15 фоизи миқдоридаги маблағни олдиндан ўз ҳисоб рақамига туширмай туриб маҳсулот жўнатиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) тақиқланади. Ушбу Фармонга, шунингдек «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунга ва Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик-процессуал кодексига асосан дебитор қарздорликни бартараф этиш иш берувчилар зиммасига юклатилган;
– Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 785-моддасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 264-қарорида берилган кўрсатмага биноан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги 14/22 сонли қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 30 июнда 1044-рақам билан рўйхатга олинган ҳамда 2001 йил 10 июлдан амалга кирган) Низомнинг 5-бандига кўра иш ҳақига нақд пул ўз вақтида банкнинг айби билан берилмаганлиги учун банк минимал устав капиталининг 0,005% миқдорида жарима тўлаш борасидаги банк масъулияти юридик шахс ва хизмат кўрсатувчи банк ўртасидаги шартномага киритиш учун мажбурийдир;
– Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига биноан касаба уюшмалари маъмуриятдан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви идораларидан меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан белгилаб қўйилган статистика ҳисоботи доирасида бепул маълумотлар олишга ҳақлидир.
3.1.2. Корхона, ташкилот ва муассасаларда қабул қилинадиган жамоа шартномаларида қуйидагилар инобатга олинишига эришиш керак:
– иш берувчини иш ҳақи тўловлари муддатини кечиктирганлиги учун моддий жавобгарлиги;
– кечиктирилган иш ҳақи учун ходим фойдасига пеня ҳисоблаш;
– иш ҳақи дебиторлик қарзларнинг ундирилмаганлиги сабабли кечиктирилганда, дебиторлар билан тузилган шартнома ва солиштирма далолатномаларга мувофиқ қарздорлик билан бирга тегишли жарималар ва пенялар ундирилишини таъминлаш ҳамда ундирилган маблағлар ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш борасида иш берувчининг мажбурияти;
– иш ҳақи тўловлари банк муассасаларининг айби билан кечиктирилганда банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномага асосан тўловлар тегишли жарималар ва фоиз ставкалари инобатга олинган ҳолда берилишини банкдан талаб қилиш ва шу маблағ ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш борасида иш берувчининг мажбурияти;
– корхона балансида юқори ликвидли мулки бўлган тақдирда, иш ҳақидан қарздорликни тугатиш мақсадида мулкчилик гарови асосида банкдан кредит олиш борасида иш берувчининг мажбурияти;
– иш ҳақининг пластик карточкаларга ўтказиб бериладиган фоизи.
3.1.3. Иш ҳақидан қарздорлик бошланиши биланоқ касаба уюшмаси қўмитаси ушбу аҳволни ўз йиғилишида атрофлича таҳлил қилади, қарздорликни бартараф этиш бўйича музокара олиб бориш учун икки томонлама комиссия тузиш таклифини иш берувчига киритади. Комиссия музокара жараёнида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан қарздорлик миқдорини тасдиқловчи солиштирма далолатномани ҳар ой якунлари бўйича тайёрлаб боради, қарздорликни бартараф этиш жадвалини ишлаб чиқади ва бу ҳужжатларни корхона раҳбаридан ва касаба уюшмаси органи раисидан тасдиқлатиб олади.
3.1.4. Қарздорликни тугатиш бўйича амалга оширилаётган чоралардан касаба уюшмаси аъзолари мунтазам ҳабардор қилинадилар. Ушбу чоралар бажарилиши устидан касаба уюшмаси жамоатчилик назоратини ташкил этади. Зарур ҳолларда касаба уюшмаси қўмитаси ҳар ойда иш ҳақидан қарздорлик миқдори ва уни камайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида юқори касаба уюшмаси органига ахборот бериб боради.
3.1.5. Иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 1 ойлик иш ҳақи фондидан ошган тақдирда касаба уюшмаси органининг қарори билан иш берувчи эътиборига қарздорликни бартараф этиш бўйича расмий талабнома киритилади (8-илова).
3.1.6. Иш берувчи томонидан кўрилган чоралар натижа бермаса ва иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 2 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетса касаба уюшмаси қўмитасининг қарори билан Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига расмий равишда мурожаат қилинади.
3.1.7. Кўрилаётган чораларнинг натижасизлиги оқибатида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 3 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетса касаба уюшмаси қўмитаси ўзи бевосита бўйсунувчи тармоқ касаба уюшмаси органига (туман, шаҳар кенгашига, соҳа бўйича республика қўмитасига, шунингдек масъул ташкилотчига) қарздорликни бартараф этишга кўмаклашишни сўраб мурожаат қилади. Мурожаатга тегишли ҳужжатлар (иш ҳақидан қарздорликка оид солиштирма далолатнома, иш берувчи олдида қўйилган расмий талабнома, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига қилинган мурожаатнома нусхалари ва ҳоказо) илова қилинади.
3.2. Касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгаши ваколатига кирувчи масалалар
3.2.1. Касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинадиган жамоа келишувларига қуйидагиларни киритиши лозим:
– иш берувчиларнинг иш ҳақи тўловлари муддатини кечиктирганлиги учун моддий жавобгарлиги;
– кечиктирилган иш ҳақи учун ходим фойдасига пеня ҳисоблаш;
– иш ҳақи дебиторлик қарзларнинг ундирилмаганлиги сабабли кечиктирилганда, дебиторлар билан тузилган шартнома ва солиштирма далолатномаларга мувофиқ қарздорлик билан бирга тегишли жарималар ва пенялар ундирилишини таъминлаш ҳамда ундирилган маблағлар ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш борасида иш берувчиларнинг мажбурияти;
– иш ҳақи тўловлари банк муассасалари айби билан кечиктирилганда банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномага асосан тўловлар тегишли жарималар ва фоиз ставкалари инобатга олинган ҳолда берилишини банкдан талаб қилиш ва шу маблағ ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш борасида иш берувчиларнинг мажбурияти;
– корхоналар балансида юқори ликвидли мулки бўлган тақдирда иш ҳақидан қарздорликни тугатиш мақсадида мулкчилик гарови асосида банкдан кредит олиш борасида иш берувчиларнинг мажбурияти.
3.2.2. Касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгаши корхона ва ташкилотларда иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши борасидаги аҳволни мунтазам таҳлил қилиб боради, хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотлар маъмуриятлари, иш берувчиларнинг ҳудудий бирлашмалари билан ижтимоий шериклик асосида музокара олиб бориб қарздорликни бартараф этиш бўйича биргаликдаги тадбирларни ишлаб чиқади. Тадбирларда қуйидагилар назарда тутилиши мумкин:
– тармоқ корхона ва ташкилотларида иш ҳақидан қарздорликнинг қўлами, сабаблари ва уни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ойма-ой таҳлил қилиб бориш мониторинги жорий этилишини таъминлаш;
– иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар бўйича қарздорликни бартараф этиш, уларга йўл қўймаслик борасида изчил чоралар кўриш;
– иш ҳақи кечиктирилганлиги учун раҳбар ходимларнинг масъулиятини кучайтириш ва моддий жавобгарлик чораларини жамоа келишувлари ва шартномаларида кўзда тутилишини, уларниннг ўзаро боғлиқлиги ва мувофиқлигини таъминлаш, бажарилишини назорат ва таҳлил қилиб бориш борасида касаба уюшмаси органлари масъулиятини ошириш;
– иш ҳақи тўловлари кечиктирилган ҳар бир ҳолат тегишли паритет хўжалик органлари, минтақавий комиссиялар йиғилишларида ҳамкорликда кўриб чиқилиши ҳамда тезкор чоралар кўрилишини таъминлаш;
– иш ҳақи тўловларидан қарздорликка йўл қўймаслик борасида тегишли тармоқлар иш берувчилари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, прокуратура ва банк муассасалари билан конструктив ҳамкорликда иш олиб борилишини, жамоатчилик назорати кучайтирилишини таъминлаш;
– иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни суд органлари орқали белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш.
3.2.3. Касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгаши:
а) иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 3 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган барча хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотлар иш берувчиларига расмий мурожаат қилиб қарздорликни бартараф этиш талабини қўяди (8-илова);
б) иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 4 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган барча хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотлар бўйича тегишли прокуратурага расмий мурожаат қилади;
в) иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 5 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган барча хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотларга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига даъво аризасини киритади.
3.2.4. Агар кўрилган чора-тадбирлар натижасида қарздорлик бартараф этилмаса касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгаши раҳбари қуйидаги чораларни кўради:
а) суднинг иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари 2 ой давомида бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти бўлимига шикоят киритади;
б) қарздорлик муаммоси республика органлари томонидан молиялаштиришга боғлиқ бўлса – иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 3,5 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотлардаги қарздорликни бартараф этишга кўмаклашишни сўраб масъул ташкилотчига мурожаатнома киритади;
(Мурожаатномаларга тегишли ҳужжатлар (иш ҳақидан қарздорликка оид солиштирма далолатномалар, иш берувчи олдида қўйилган расмий талабномалар, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг тақдимномалари ва прокуратура тақдимномалари, суд қарорлари нусхалари ва ҳоказо) илова қилинади).
3.3. Касаба уюшмаси Марказий кенгашининг масъул ташкилотчиси ваколатига кирувчи масалалар
3.3.1. Касаба уюшмаси Марказий кенгашининг масъул ташкилотчиси (кейинги ўринларда “Масъул ташкилотчи” деб юритилади) туман ва шаҳарларда ҳамда бевосита ўз хизматига олинган корхона ва ташкилотларда иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши борасидаги аҳволни мунтазам таҳлил қилиб боради, хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотлар маъмуриятлари, иш берувчиларнинг ҳудудий бирлашмалари билан ижтимоий шериклик асосида музокара олиб бориб қарздорликни бартараф этиш бўйича биргаликдаги тадбирларни ишлаб чиқади. Тадбирларда қуйидагилар назарда тутилиши мумкин:
– тармоқ корхона ва ташкилотларида иш ҳақидан қарздорликнинг кўлами, сабаблари ва уни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ойма-ой таҳлил қилиб бориш мониторинги жорий этилишини таъминлаш;
– иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар бўйича қарздорликни бартараф этиш, уларга йўл қўймаслик борасида изчил чоралар кўриш;
– иш ҳақи кечиктирилганлиги учун раҳбар ходимларнинг масъулиятини кучайтириш ва моддий жавобгарлик чораларини жамоа келишувлари ва шартномаларида кўзда тутилишини, уларниннг ўзаро боғлиқлиги ва мувофиқлигини таъминлаш, бажарилишини назорат ва таҳлил қилиб бориш борасида касаба уюшмаси органлари масъулиятини ошириш;
– иш ҳақи тўловлари кечиктирилган ҳар бир ҳолат тегишли паритет хўжалик органлари, минтақавий комиссиялар йиғилишларида ҳамкорликда кўриб чиқилиши ҳамда тезкор чоралар кўрилишини таъминлаш;
– иш ҳақи тўловларидан қарздорликка йўл қўймаслик борасида тегишли тармоқлар иш берувчилари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, прокуратура ва банк муассасалари билан конструктив ҳамкорликда иш олиб борилишини, жамоатчилик назорати кучайтирилишини таъминлаш;
– иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни суд органлари орқали белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш.
3.3.2. Масъул ташкилотчи:
а) иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 3 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган бевосита ўзи хизмат кўрсатувчи хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотлар иш берувчиларига расмий мурожаат қилиб қарздорликни бартараф этиш талабини қўяди (8-илова);
б) иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 4 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган бевосита ўзи хизмат кўрсатувчи хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотлар бўйича тегишли прокуратурага расмий мурожаат қилади;
в) иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 5 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган бевосита ўзи хизмат кўрсатувчи хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотларга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига даъво аризасини киритишни сўраб ҳудудий бирлашмага мурожаат қилади.
3.3.3. Агар кўрилган чора-тадбирлар натижасида қарздорлик бартараф этилмаса масъул ташкилотчи қуйидаги чораларни кўради:
а) суднинг иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари 2 ой давомида бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти бўлимига шикоят киритади;
б) қарздорлик муаммоси республика органлари томонидан молиялаштиришга боғлиқ бўлса – иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 3,5 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотлардаги қарздорликни бартараф этишга кўмаклашишни сўраб Марказий кенгашга мурожаатнома киритади;
в) қарздорлик муаммоси маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва банк муассасаларига боғлиқ бўлса – иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 3,5 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотларда қарздорликни бартараф этишга кўмаклашишни сўраб белгиланган тартибда касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмасига мурожаатнома киритади.
(Мурожаатномаларга тегишли ҳужжатлар (иш ҳақидан қарздорликка оид солиштирма далолатномалар, иш берувчи олдида қўйилган расмий талабномалар, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг тақдимномалари ва прокуратура тақдимномалари, суд қарорлари нусхалари ва ҳоказо) илова қилинади).
3.4. Соҳа бўйича Республика касаба уюшма қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар
3.4.1. Соҳа бўйича Республика касаба уюшма қўмитаси:
а) ўз соҳаси бўйича иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик устидан мустақил мониторингни йўлга қўяди;
б) иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 5 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган барча вазирликлар, республика миқёсидаги концернлар, акциядорлик ва холдинг компаниялари, муассасалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, шунингдек корхона ва ташкилотлар бўйича фуқаролик судига даъво аризасини киритади;
в) тармоқ касаба уюшмаси органлари даъво аризаларига биноан берилган судларнинг иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорлари ва ижро варақалари 2 ой давомида бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментига мурожаат қилади.
3.5. Ҳудудий бирлашма ваколатига кирувчи масалалар
3.5.1. Ҳудудий бирлашма иштирокида қабул қилинадиган ҳудудий (минтақавий) келишувларда қўйидагиларни инобатга олиш керак:
– иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлаш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият, иш берувчилар уюшмалари ва касаба уюшмаларининг мажбуриятлари;
– иш ҳақидан қарздорлик юзага келган ҳар бир ҳолатни ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳудудий комиссияда кўриб чиқилишини таъминлаш;
– бюджетдан маблағ билан таъминланадиган тармоқларда иш ҳақи тўловлари бўйича қарздорликка йўл қўймаслик чора-тадбирлари;
– давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар) учун йўналтирилган бюджет маблағлари таркибидаги иш ҳақи қисмини мақсадли ишлатилиши устидан биргаликдаги назоратни амалга ошириш;
3.5.2. Ҳудудий бирлашма прокуратура органлари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ҳудудий бўлими, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқрамаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси, Омбудсманнинг минтақавий вакили, жамоат бирлашмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан иш ҳақидан қарздорликни бартараф этиш борасида биргаликдаги тадбирлар қабул қилади ва амалга оширади.
3.5.3. Ҳудудий бирлашма кенгаши:
а) иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 3,5 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган хўжалик ҳисобидаги хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотларда қарздорликни бартараф этишга эришиш учун бу муаммо ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳудудий комиссияда кўриб чиқилишини сўраб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига расмий мурожаатнома киритади;
б) касаба уюшма қўмиталари, тармоқ касаба уюшмаси органлари (масъул ташкилотчилар)нинг талаби асосида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 3,5 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган бюджетдан маблағ билан таъминланадиган юридик шахслар ва давлат буюртмасини бажараётган хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотларда қарздорликни бартараф этишга кўмаклашишни сўраб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига расмий мурожаатнома киритади;
в) қарздорлик муаммоси банк муассасаларига боғлиқ бўлиб, иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 3,5 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотларда қарздорликни бартараф этишга кўмаклашишни сўраб Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига расмий мурожаатнома киритади;
г) ҳудуд миқёсида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик ҳудуд бўйича жами иш ҳақи фондининг 30 фоизидан ошиб кетса Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига мурожаат киритади;
д) ҳудуд миқёсида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик ҳудуд бўйича жами иш ҳақи фондининг 50 фоизидан ошиб кетса, бу масалани ўз йиғилишида муҳокама қилади ва тегишли прокуратурага мурожаат киритади;
е) касаба уюшма қўмиталарига, тармоқ касаба уюшмаси органларига ва масъул ташкилотчиларга иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни ундириш учун фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига даъво аризасини киритишда кўмаклашади;
ж) масъул ташкилотчилар мурожаатлари асосида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 5 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотларга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига даъво аризасини киритади;
з) тармоқ касаба уюшмаси органлари даъво аризаларига биноан берилган судларнинг иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари 3 ой давомида бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ҳудудий бўлимига мурожаат қилади.
3.6. Касаба уюшмасиМарказий кенгашининг ваколатига кирувчи масалалар
3.6.1. Тармоқ касаба уюшмаси Марказий кенгаши иштирокида қабул қилинадиган тармоқ (тариф) келишувларида қўйидагиларни инобатга олиш керак:
– иш берувчиларнинг иш ҳақи тўловлари муддатини кечиктирганлиги учун моддий жавобгарлиги;
– кечиктирилган иш ҳақи учун ходим фойдасига пеня ҳисоблаш;
– иш ҳақи дебиторлик қарзларнинг ундирилмаганлиги сабабли кечиктирилганда, дебиторлар билан тузилган шартнома ва солиштирма далолатномаларга мувофиқ қарздорлик билан бирга тегишли жарималар ва пенялар ундирилишини таъминлаш ҳамда ундирилган маблағлар ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш борасида иш берувчиларнинг мажбурияти;
– иш ҳақи тўловлари банк муассасалари айби билан кечиктирилганда банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномага асосан тўловлар тегишли жарималар ва фоиз ставкалари инобатга олинган ҳолда берилишини банкдан талаб қилиш ва шу маблағ ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш борасида иш берувчиларининг мажбурияти;
– корхоналар балансида юқори ликвидли мулки бўлган тақдирда иш ҳақидан қарздорликни тугатиш мақсадида мулкчилик гарови асосида банкдан кредит олиш борасида иш берувчиларнинг мажбурияти.
3.6.2. Тармоқ касаба уюшмаси Марказий кенгашининг тегишли бўлими (ходими) жойлардан олинган маълумотларга асосан корхона ва ташкилотларда иш ҳақидан қарздорлик ҳолатини доимий назорат ва таҳлил қилиб ҳар чорак якуни бўйича Раёсатга таклифлар киритади.
3.6.3. Тармоқ касаба уюшмаси Марказий кенгаши раиси иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 3,5 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган барча хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотларда қарздорликни бартараф этиш юзасидан вазирликлар, республика миқёсидаги концернлар, акциядорлик ва холдинг компаниялари, муассасалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, иш берувчилар уюшмалари раҳбариятларига расмий мурожаат қилиб қарздорликни бартараф этиш талабини қўяди (8-илова);
3.6.4. Мазкур тартибнинг 3.6.3. бандида келтирилган мажбуриятларга қўшимча равишда Авиаходимлар, Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари, Агросаноат мажмуи, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, Соғлиқни сақлаш, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари Марказий кенгаши раиси:
а) иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 5 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган барча вазирликлар, республика миқёсидаги концернлар, акциядорлик ва холдинг компаниялари, муассасалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари бўйича фуқаролик судига даъво аризасини киритади;
б) тармоқ касаба уюшмаси органлари даъво аризаларига биноан берилган судларнинг иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорлари ва ижро варақалари 4 ой давомида бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментига мурожаат қилади.
3.7. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ваколатига кирувчи масалалар
3.7.1. Иш ҳақидан қарздорликни тугатиш бўйича кўрилган барча чора-тадбирлар натижа бермаса Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига тармоқ касаба уюшмаси Марказий кенгашлари ва ҳудудий бирлашмалар қўйидаги ҳолатларда мурожаат қилишлари мумкин:
а) республика бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда ва давлат буюртмасини бажараётган хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотларда иш ҳақидан қарздорлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан сарф-ҳаражатлар молиялаштирилмаганлиги сабабли хосил бўлган иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик муайян тармоқ (ҳудуд) миқёсида 4 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетганда;
б) юридик шахслар ҳисоб рақамларидаги иш ҳақига йўналтириладиган маблағларнинг банк муассасалари томонидан нақд пул тақчиллигини рўкач қилиб кечиктириб бериш натижасида муайян тармоқ (ҳудуд) миқёсида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 4 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетганда;
в) тармоқ касаба уюшмаси органлари даъво аризаларига биноан берилган судларнинг иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорлари ва ижро варақалари бажарилмаганлиги сабабли Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментига қилинган мурожаатлар натижа бермаганда.
3.7.2. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, Давлат статистика қўмитаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), жамоат бирлашмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан иш ҳақидан қарздорликни бартараф этиш борасида ҳамкорлик қилади.
3.7.3. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тегишли бўлими:
а) касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари томонидан тақдим этилган иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик ҳолатини доимий равишда назорат ва таҳлил қилиб боради;
б) республика бўйича иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик кўламини Давлат статистика қўмитасидан олинган чораклик маълумотлар билан таққослаб аъзо ташкилотларга тегишли кўрсатмалар беради;
в) Алоқа, Ёқилғи-энергетика комлекси, кимё саноати ва геология, Металлургия ва машина-созлик саноати тармоқлари, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси тармоқларида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 3 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотлар рўйхатини ўз ваколатлари доирасида чора кўриш, зарур ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризасини киритиш учун соҳа бўйича республика касаба уюшма қўмитасига тақдим этади.
3.7.4. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси иш ҳақидан қарздорлик аҳволи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ахборот тақдим этади.
3.7.5. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раҳбарияти:
а) республика миқёсида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик республика бўйича жами иш ҳақи фондининг 30 фоизидан ошиб кетса Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошидаги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига мурожаат қилади;
б) республика миқёсида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик республика бўйича жами иш ҳақи фондининг 50 фоизидан ошиб кетса, бу масалани ўз йиғилишида муҳокама қилади ва тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк ва Бош прокуратурага мурожаат қилади;
в) иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 4 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган хўжалик ҳисобидаги хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотларда қарздорликни бартараф этишга эришиш учун бу муаммо ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясида кўриб чиқилишини сўраб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига расмий мурожаатнома киритади (Марказий кенгашлар ва ҳудудий бирлашмалар талаби асосида);
г) иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 4 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган бюджетдан маблағ билан таъминланадиган юридик шахслар ва давлат буюртмасини бажараётган хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотларда қарздорликни бартараф этишга кўмаклашишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига расмий мурожаатнома киритади (Марказий кенгашлар ва ҳудудий бирлашмалар талаби асосида);
д) қарздорлик муаммоси банк муассасаларига боғлиқ бўлиб, иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик 4 ойлик иш ҳақи фондидан ошиб кетган хўжалик бирлашмалари, бошқармалар, корхона ва ташкилотларда қарздорликни бартараф этишга кўмаклашишни сўраб Марказий банк Бошқарувига расмий мурожаатнома киритади (Марказий кенгашлар ва ҳудудий бирлашмалар талаби асосида);
е) тармоқ касаба уюшмаси органлари даъво аризаларига биноан берилган судларнинг иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорлари ва ижро варақалари бажарилмаганлиги учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментига қилинган мурожаат натижа бермаган тақдирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига расмий мурожаат қилади (Марказий кенгашлар ва ҳудудий бирлашмалар талаби асосида).
IV. Иш ҳақидан қарздорликни ундириш учун фуқаролик ишлари бўйичатуманлараро, туман (шаҳар) судига мурожаат қилиш тартиби
4.1. Касаба уюшмаларининг ўз аъзоларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқининг қонуний асослари қуйидагилар билан белгиланади:
– Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 59 моддасида касаба уюшмалари ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиб, ҳимоя қилиши белгилаб қўйилган;
– Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8 моддасида белгиланишича, касаба уюшмалари ўз аъзоларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя этилиши кўрсатилган;
– шу Қонуннинг 11-моддасида эса, касаба уюшмалари маъмурият, мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув идораси меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга риоя этишларини назорат қилиб боришга, аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилишга, шунингдек, меҳнаткашларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, даъво ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир, деб белгиланган;
– Меҳнат кодексининг 281-моддасига биноан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, шу жумладан иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан қабул қилинган жамоа шартномалари, келишувлари, локал ҳужжатларни қўлланиш хусусидаги жамоаларга доир меҳнат низолари суд тартибида кўриб чиқилиши лозимлиги кўрсатилган.
4.2. Мазкур тартибнинг II-қисмида кўрсатилган иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни бартараф этиш бўйича касаба уюшмаси органлари томонидан судга мурожаат қилишдан олдин кўрилган барча чора-тадбирлар натижа бермаган тақдирда касаба уюшмаси органлари мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар (вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари) раҳбарларига нисбатан даъво аризаси билан фуқаролик судига мурожаат қиладилар.
4.2.1. Бунинг учун тармоқ касаба уюшмаси органлари бошланғич ташкилотлар касаба уюшмаси қўмиталаридан иш ҳақи тўланиши аҳволи ҳақида тегишли маълумотларни олиб, таҳлил қиладилар. Иш хақидан юқори миқдорда сурункали қарздорликка йўл қўйган корхоналар ва ташкилотлар (вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари)нинг иш ҳақидан қарздорлигининг сабаблари аниқланади, ҳамда қарздорлик айнан қайси ойлар учун ойма-ой ва жами қанча сумма берилмаганлиги кўрсатилган ҳолда касаба уюшмаси органи раҳбари ҳамда корхона раҳбари, шунингдек бош ҳисобчи томонидан имзоланадиган солиштирма далолатнома тузилади.
4.2.2. Шундан сўнг касаба уюшмаси далолатнома ва бошқа тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда иш ҳақини ўз вақтида ололмаган ходимлар манфаатларини кўзлаб. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Процессуал Кодекси 1, 5, 48-моддалари ҳамда Меҳнат Кодексининг 268-моддаси 1-бандига асосан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига даъво ариза билан мурожаат қилади (9-илова).
4.2.3. Иш ҳақини ундириш ҳақидаги даъво ариза жавобгар хўжалик юритувчи субъект жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 148, 149, 150-моддаларида кўзда тутилган тартибда ёзма шаклда берилади.
4.2.4. Даъво аризада қуйидагилар курсатилиши лозим:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) даъвогарнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи; даъвогар касаба уюшмаси бўлса, унинг номи ва қаерда жойлашганлиги, қайси ходимлар манфаатини кўзлаб даъво қилинаётган бўлса, ходимлар ҳақидаги маълумотлар (ҳар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи), агар ариза вакил томонидан киритилаётган бўлса – вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
3) жавобгар ташкилотнинг номи ва қаерда жойлашганлиги;
4) даъвогарнинг талаби (яъни ундирилиши лозим бўлган иш ҳақининг миқдори ва иш ҳақини бериш учун меҳнат, жамоа шартномаларида белгиланган муддатлар бузилганлиги, моддий ва маънавий зарар ундирилиши лозим бўлган холларда унинг суммаси);
5) даъво қиймати;
6) даъвони асословчи ҳолатлар тафсилоти ва уларнинг исботига оид далиллар;
7) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
4.2.5. Даъво аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) жавобгарларни сонига мутаносиб миқдордаги ариза нусхалари;
б) қайси муддатга иш ҳақи тўланмаган бўлса, унинг ҳисоб-китоби, моддий ва маънавий зарарни ундириш талаб этилаётган ҳолларда уларнинг ҳам ҳисоб-китоби, етказилган зарарни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
в) корхона раҳбари касаба уюшмаси томонидан огоҳлантирилганлиги ҳақида маълумот.
4.2.6. Судга даъво аризаси ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш, суд жараёнида қатнашиш касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг ҳуқуқшуноси ёки махсус ёлланган адвокат орқали ташкил этилади.
4.2.7. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 329-моддасида кўрсатилишича – иш ҳақини ундириб олиш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан – даъвогарлар умумий юрисдикция судларида давлат божини тўлашдан озод қилинадилар.
4.3. Суд томонидан даъво қаноатлантирилсада, айрим ҳолларда корхонанинг иш ҳақини тўлаш учун пул маблағи етарли бўлмаслиги ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 47-моддасига асосан суд ундирувни қарздорга тегишли бўлган бошқа мол-мулкка қаратиш мумкин.
4.4. Иш ҳақи тўловини ўрганиш жараёнида уни ўз вақтида тўланмаслиги сабаби аниқланиши керак, жумладан, сифатсиз махсулот ишлаб чиқарилиши оқибатида иш ҳақи муддатида берилмаган бўлиши мумкин, иш ҳақи учун ажратилган маблағни бошқа мақсадлар учун ишлатиб юборилиши ҳолатларига йўл қўйилган бўлиши мумкин, далолатнома тузаётган вақтда бу ҳолатлар кўрсатиб ўтилиши ва тўпланган ҳужжатларни прокуратура органига тақдим қилиниши лозим бўлади.
4.5. Иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминланмаслиги Ўзбекистон Республикасиинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 49-моддасига асосан мансабдор шахсни энг кам иш ҳақининг 2 баробаридан 5 бароваригича миқдорда жаримага тортилишига асос бўлади.
4.6. Иш ҳақларини ўз вақтида тўланмаслиги иш берувчиларнинг ўз вазифаларига лоқайдлик муносабатида бўлиши оқибатида юзага келса ва оқибатда фуқаро, давлат ёҳуд жамиятнинг манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилишига, иш ҳақи учун ажратилган маблағларни нотўғри максадларда ишлатиб юборилишига йўл қўйилганда эса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 208-моддаси билан ҳокимият харакатсизлиги бўйича жиноий жавобгарликка тортишлари ҳақида огоҳлантиришлари ва бундай ҳолатлар аниқланганда эса прокуратура идораларига хабар берилиши лозим.
4.7. Иш ҳақини ўз вақтида берилмаганлиги оқибатида ишчи-хизматчиларга моддий ва маънавий зарар ҳам етказилганлиги аниқланса, Меҳнат Кодексининг 185, 186-моддалари тартибида иш берувчидан улар фойдасига ушбу зарар суммаларини ундириш ҳақида фуқаролик судига даъво аризаси билан мурожаат қилишлари ҳам мумкин бўлади.
4.8. Шунингдек, ходим иш ҳақини ўз вақтида ололмаганлиги оқибатида маънавий зарар ҳам кўрганлигини маълум қилса, етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида, даъво аризаси тайёрланиши лозим бўлади, чунки Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 28.04.2000 йилдаги “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 7-сонли қарорида иш ҳақини ўз вақтида бермаган иш берувчига маънавий зарарни қоплаш мажбурият юклатилиши мумкинлиги кўрсатилган.
4.9. Баъзида иш ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги, жамоа шартномасида (жамоа келишувида) кўзда тутилган ва бажарилиши таъминланмаган қатор мажбуриятларнинг бири сифатида кўрилиши мумкин. Бу ҳолда даъво аризаси Меҳнат кодексининг 281-моддасидаги кўрсатмага биноан кўриб чиқилиши лозим. Иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан қабул қилинган жамоа шартномалари, келишувлари, локал ҳужжатларни қўлланиш хусусидаги жамоаларга доир меҳнат низоларини судлар тарафлардан бирининг аризаси асосида кўриб чиқадилар.
Ўзбекистон КУФК
меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий
манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими
1-илова
Намуна
Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси
З.Маҳкамовага
“Наманган йўловчи ташиш” давлат унитар корхонасида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик, бошқа ўз вақтида тўланмаган даромадлар ва уларни ҳосил бўлиш сабаблари тўғрисида
СОЛИШТИРМА ДАЛОЛАТНОМА
2011йил 4 ноябрь |
|
Наманган шаҳри |
Биз қуйида имзо чекканлар,
“Наманган йўловчи ташиш” ДУК касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Абдуллаев, кўмита аъзолари А.Самадов, Р.Раҳмонбердиевлар корхона ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўланиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўтказдик.
Ўрганиш жарёнида аниқланишича, иш берувчи объектив ва субъектив сабабларга кўра Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 154, 161-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли Қарори талабларина бажара олмагани натижасида корхонада меҳнат қилаётган 444 нафар ходимларга 392 млн. 696 минг 700 сўмлик иш ҳақини тўламаган. Айрим ходимлар иш ҳақи тўловларидаги узилиш 10 ойни ташкил этади.
Иш ҳақи тўланмаганлигининг асосий сабаблари – тушум пастлиги, лизингга олинган “Исузу” русумли 200 та автобус учун банк муассасасига тўловлар амалга оширилиши ҳамда кўрсатилган хизматлар учун дебитор қарздорлик оқибатида корхона ҳисоб рақамида маблағ йўқлигидир.
Ушбу далолатнома 2 нусхада тузилди.
“Наманган йўловчи ташиш” ДУК раҳбари |
|
А.Қориев |
“Наманган йўловчи ташиш” ДУК касаба уюшмаси қўмитаси раиси |
|
А.Абдуллаев |
Касаба уюшмаси қўмитасиаъзоси |
|
А.Самадов |
Касаба уюшмаси қўмитасиаъзоси |
|
Р.Раҳмонбердиев |
2-илова
Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан юқори касаба уюшмаси органига (масъул ташкилотчига) ёки ҳудудий бирлашмага ҳисобот давридан кейинги ойнинг 2 санасигача топширилади
20_____йилнинг 1 ________холатига иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик тўғрисида маълумотнома
Корхона (ташкилот, муассаса) номи |
Ходим–лар сони,
киши |
Ойлик иш ҳақи фонди,
млн.сўм |
Муддати ўтган қарздорлик, млн. сўм |
Иш ҳақи тўлиқтўлан–ганохиргиой,йил |
Иш ҳақи учун банкларданолинганкредитмиқдори,
минг сўм |
Иш ҳақиданқарздор–лик ҳосил бўлиши сабаблари |
|||
Меҳнат ҳақи бериш бўйича |
Ишла–ётганпенсио–нерларпен–сиясидан |
Ҳоми-ладор-лик ва туғишнафақа-сидан |
Вақтин–ча меҳ–натга лаёқат–сизлик нафа-қасидан |
||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Эслатма. Тақдим этилаётган жадвални тўлдириш учун қўйидаги ахборот манбаларидан фойдаланиш тавсия этилади:
1. 1-Т шакли бўйича статистика органларига топшириладиган «Меҳнат ҳисоботи»
2. Статистика органларига топшириладиган «Молиявий натижалар ва ўзаро ҳисоб-китоблар аҳволи тўғрисида ҳисобот».
3. «Микрофирма ва кичик корхона ҳисоботи» («1 – кичик бизнес» шакли), «Фермер хўжалиги иши ҳақида ҳисобот» («1-фермер» шакли), «Деҳқон хўжалиги иши ҳақида ҳисобот» («1-деҳқон» шакли) статистик ҳисоботлари.
4. Солиқ кодексининг 187-моддасига биноан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби бўйича ҳар чоракда солиқ инспекциясига тақдим этиладиган ёлланиб ишлаётган ходимларга ҳисоблаб чиқилган ва ҳақиқатда тўланган меҳнат ҳақи ва бошқа даромадлар суммалари тўғрисида ҳисобот.
5. “Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом”га биноан ҳар чоракда топшириладиган ҳисобот.
6. Иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик, бошқа ўз вақтида тўланмаган даромад ва уларни ҳосил бўлиш сабаблари бўйича солиштирма далолатнома.
7. Кредит бўйича банклардан иш ҳақига маблағ олиш учун шартнома.
Ҳар чорак якунларига кўра жадвалга матнли ахборот илова қилиниб, унда қуйидагилар кўрсатилади:
ҳисобот чораги давомида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни тугатиш бўйича касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган тадбирлар ва ундирилган қарздорлик миқдори;
иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни бартараф этиш борасида иш берувчига, давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига, прокуратурага, банкларга, юқори касаба уюшмаси органларига, судга қилинган мурожаатлар (қўйилган талабномалар)..
3- илова
___________________корхона ва ташкилотларда ходимларга иш ҳақи
(тармоқ)
тўланиши тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т
20___йилнинг 1 ______ ҳолатига
№№ |
Корхона ва ташкилотлар |
Муддати ўтган қарздорлик (млн. сўм) |
|||
иш ҳақидан |
ишлаёт-ган пен-сионер-лар пенсия-сидан |
ҳомила-дорлик ва туғишнафақа-сидан |
вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасидан |
||
Ҳудуд бўйича масъул ташкилотчи (имзо)
(Касаба уюшма қўмитаси раиси)
Эслатма: Ушбу маълумотга тегишли ахборот илова қилинадива ҳар ойнинг 3 кунига қадар касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳудудий бирлашмасига тақдим этилади.
4-илова
_________________ тармоғи бўйича иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР
20___йилнинг 1 ______ ҳолатига
Т/р |
Ҳудудий бўлинмалар (корхона, ташкилот, муассасалар) |
Муддати ўтган қарздорлик (млн. сўм) |
|||
иш ҳақидан |
ишлаёт-ган пен-сионер-лар пенсия-сидан |
ҳомила-дорлик ва туғиш нафақа-сидан |
вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасидан |
||
Жами тармоқ бўйича |
|||||
1. |
|
||||
2. |
|
||||
3. |
|
||||
4. |
|
||||
5. |
|
||||
6. |
|
||||
7. |
|
||||
8. |
|
||||
9. |
|
||||
10. |
|
||||
11. |
|
||||
12. |
|
||||
13. |
|
||||
14. |
|
||||
Раис (имзо)
Эслатма:Авиаходимлар, Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмалари Марказий кенгашлари, шунингдек Федерацияга бевосита ҳисобот топширувчи корхоналар бошланғич ташкилотлари томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 кунигача Ўзбекистон КУФКга тақдим этилади, ҳар чорак якунлари бўйича ушбу шаклга ёзма ахборот илова қилинади.
5-илова
______________________________________ бўйича иш ҳақидан муддати ўтган
(ҳудуд номи)
қарздорлик тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР
20___йилнинг 1 ______ ҳолатига
Т/р |
Тармоқлар |
Муддати ўтган қарздорлик (млн.сўм)
|
|||
иш ҳақидан |
ишлаёт-ган пен-сионерлар пенсия-сидан |
ҳомила-дорлик ва туғишнафақа-сидан |
вақтинча меҳнатга лаёқат-сизлик нафақа-сидан |
||
|
Жами вилоят бўйича |
|
|
|
|
1. |
Агросаноат мажмуи |
||||
2. |
Алоқа |
||||
3. |
Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология |
||||
4. |
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати |
||||
5. |
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари |
||||
6. |
Металлургия ва машинасозликсаноати |
||||
7. |
Соғлиқни сақлаш |
||||
8. |
Транспорт, йўл ва капитал қурилиши, қурилиш индустрияси |
||||
9. |
Таълим, фан ва маданият |
Раис (имзо)
Эслатма:Ҳудудий бирлашма томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 кунигача Ўзбекистон КУФКга тақдим этилади, ҳар чорак якунлари бўйича ушбу шаклга ёзма ахборот илова қилинади.
6-илова
Энг йирик қарздорлиққа йўл қуйган вазирликлар, муассасалар, корхоналар, ташкилотлар номлари ва қарздорлик миқдори
20___йилнинг 1 ______ ҳолатига
Вазирлик, муассаса, корхона, ташкилот номи |
Ишловчилар сони |
Ўртача ойлик иш ҳақи фонди (млн.сўм) |
20__йил 1 январь ҳолатига иш ҳақидан қарздорлик (млн.сўм) |
20__ йил 1_______ ҳолатига иш ҳақидан қарздорлик (млн.сўм) |
Раис (имзо)
Эслатма:Мазкур маълумотлар Ҳудудий бирлашмалар, шунингдек Авиаходимлар, Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмалари Марказий кенгашлари ҳамда Федерацияга бевосита ҳисобот топширувчи корхоналар бошланғич ташкилотларитомонидан ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5 кунигача Ўзбекистон КУФКга тақдим этилади
7-илова
Иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни бартараф этиш борасида касаба уюшма органлари томонидан қўрилган чора тадбирлар ва ундирилган иш ҳақи миқдори тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР
20___йилнинг 1 ______ ҳолатига
Тармоқ каса-ба уюш-маси (худу-дий бир-лашма) |
Иш бе-рувчи-лар олд-ида қўйил-ган рас-мий та-лаб-нома-лар сони |
Ун-ди-рил-ган қарз-дор-лик миқ-дори (млн. сўм) |
Ма-ҳал-лий ижро эт-увчиҳо-ки-мият ор-ган-ла-рига му-ро-жа-атлар сони |
Ун-ди-рил-ган қарз-дор-лик миқ-дори (млн. сўм) |
Мазкур муаммонинг кўриб чиқилиши |
Энг йирик қарздор-ликка йўл қўйган вазир-лик, муас-саса, кор-хона, таш-килотлар номлари ва қарз-дорлик миқдори |
Мурожаатлар сони |
Ундирилган қарздорлик миқдори (млн.сўм) |
Изох |
|||||
КУҚ йиғи-лиш-ла-рида |
Раёсат йиғи-лиш-ларида |
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспе-кция-сига |
Про-курату-рага |
Суд-га |
Дав-лат меҳ-нат ҳуқуқ инс-пек-цияси ор-қали |
Про-кура-тура ор-қали |
Суд ор-қали |
|||||||
Эслатма:Ҳудудий бирлашмалар, шунингдек Авиаходимлар, Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмалари Марказий кенгашлари ҳамда Федерацияга бевоситаҳисобот топширувчи корхоналар бошланғич ташкилотлари томонидан ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5 кунигача Ўзбекистон КУФКга йил бошидан эътиборан ортиб борувчи якун тарзида топширилади.
8-илова
Намуна
“Наманган йўловчи ташиш”
давлат унитар корхонаси раҳбари
А.Қориевга
“Наманган йўловчи ташиш” ДУК касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тузилган комиссия жамоатчилик назорати тартибида корхонада иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўланиши юзасидан текшириш ўтказди.
Ўтказилган текширишда аниқланишича, корхонада иш ҳақи тўланишида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексининг 154, 161-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талаблари бузилган.
Яъни иш берувчи молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иш ҳақи учун ҳақни ҳар ярим ойда бир марта тўлаши шарт бўлсада 2011 йилнинг 28 июли ҳолатига корхонанинг 444 нафар ходими олдида 392 млн. 696 минг 700 сўмлик иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд.
Ҳисоб-китобларга қараганда айрим ходимлар иш ҳақини 10-12 ойдан бери олмаганлар.
Корхонада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли «Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 3-банди, яъни ҳар бир ходимни тегишли давр учун унга тўланадиган иш ҳақининг таркибий қисми, миқдори, чегириб қолинган суммалар ва уларнинг асослари тўғрисида мажбурий тартибда ёзма равишда хабардор қилиш талаби бажарилмасдан келинмоқда. Натижада, ҳар ойда оз миқдорда пул ходимлар пластик карточкаларига ўтказиб келинмоқда, лекин қайси ой учун қанча пул олганини ходимлар билмайдилар.
Бу ҳолат меҳнат жамоасида ишловчи ходимларнинг қонуний ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлаётганлигини назарда тутиб, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан:
текширишда аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф қилиш чораларини кўриб, 444 нафар ходимнинг 392 млн. 696 минг 700 сўм сўм иш ҳақини зудлик билан тўлаш чораларини кўришингизни;
талабномани қонунда белгиланган муддат ичида кўриб чиқиб, натижаси ҳақида касаба уюшмаси қўмитасига хабар қилишингизни сўрайман.
“Наманган йўловчи ташиш” ДУК касаба уюшмаси қўмитаси раиси |
|
А.Абдуллаев |
9-илова
Намуна
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг раиси
Н.Камоловага
Даъвогар: Транспорт, йўл ва капитал қурилиши, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят кенгаши
(“Наманган йўловчи ташиш” давлат унитар корхонаси ходимлари манфаатини кўзлаб)
Жавобгар: Наманган шаҳар “Наманган йўловчи ташиш” давлат унитар корхонаси
Даъво суммаси: 392.696.700 сўм
Д А Ъ В О А Р И З А
(Наманган шаҳар “Наманган йўловчи ташиш” давлат унитар корхонаси ходимларининг муддати ўтган иш ҳақларини ундириш ҳақида)
Транспорт, йўл ва капитал қурилиши, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят кенгашига Наманган шаҳар “Наманган йўловчи ташиш” давлат унитар корхонаси ходимлари томонидан ойлик иш ҳақларини ўз вақтида оломаётганлиги ва бу ҳолат уларнинг оила-аъзоларининг моддий аҳволига салбий таъсир кўрсатиб келаётганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди.
Ушбу мурожаатномага асосан вилоят касаба уюшмаси кенгаши томонидан Наманган шаҳар “Наманган йўловчи ташиш” давлат унитар корхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Наманган шаҳар “Наманган йўловчи ташиш” давлат унитар корхонасида 2013 йилнинг 28 июли ҳолатига корхонанинг 444 нафар ходими олдида 392 млн. 696 минг 700 сўм иш ҳақларини ўз вақтида бермасдан келаётганлиги оқибатида шу ерда ишлаётган фуқароларнинг асосли эътирозларини келиб чиқишига сабаб бўлган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар, ходимга бажарган иши учун ҳақини белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шартлиги, ушбу қонуннинг 161-моддасида иш ҳақларини тўланиши ҳар ярим ойда бир маротабадан кам бўлмаслиги кўрсатилган бўлсада, “Наманган йўловчи ташиш” давлат унитар корхонаси маъмурияти ушбу қонун талабларини қўпол равишда бузган ҳолда ўзининг ишчи-ходимларига мунтазам равишда 2012 йил давомида иш ҳақларини тўламасдан келган.
Бу билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 37-моддасининг ҳар бир шахс адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқларига эга деган талаби бузилган.
Бу эса ўз навбатида вилоятимизда яшовчи фуқароларнинг ҳозирда Республикамизда олиб борилаётган иқтисодий сиёсатга ишонсизлик пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.
Шунга кўра, “Наманган йўловчи ташиш” давлат унитар корхонаси маъмурияти томонидан ходимларга ўз вақтида тўланмаган иш ҳақларини ундириб бериш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 5, 48-моддаларини ҳамда Меҳнат Кодексининг 268-моддаси 1-бандини қўллаб,
СЎРАЙМАН:
1. Наманган шаҳар “Наманган йўловчи ташиш” давлат унитар корхонаси маъмуриятидан ходимлар фойдасига 392.696.700 сўм тўланмаган иш ҳақларини ундиришингизни.
2. Судда кўрилган кун ҳақида ҳабар қилишингизни ва томонларни тўлиқ иштирокини таъминлашингизни.
Илова: ___варақдан иборат тўпланган ҳужжатлар.
Транспорт соҳаси республика бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси |
|
Ш.Тошпўлатов |