“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида смена асосида мунтазам равишда меҳнат қилаётган ходимларни тизимли қўллаб-қувватлаш мақсадида ишламайдиган кунларини сермазмун ўтказишлари ва мароқли дам олишлари учун Республика Кенгаши бюджети ҳисобидан “Хўжакент” МЧЖ дам олиш масканига 2 кунлик жамоавий саёҳатлар ташкил қилинмоқда.