ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан жами 150 нафар темирйўлчи хотин-қизларга бир миллион сўмдан пул мукофоти ва гулдаста тантанали топширилди.

Жорий йилнинг 6 март куни Бошқарув касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан фаол, ўз касбида илғор опа-сингилларимиз муносиб тақдирланди. 


Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Худудий Касаба Уюшма Қўмиталари тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда меҳнат муносабатларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш соҳасидаги ишларнинг аҳволи бўйича мониторинг ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий Кутубхонасида адабий кеча ташкил этилди.

“14-январ Ватан ҳимоячилари куни” байрамига бағишлаб Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфида бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг эркак ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди.
“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” да 2024 йил 12-16 февраль кунлари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув дарслари ташкил қилинди. 
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна