“Ўзвагонтаъмир” акциядорлик жамияти тасарруфидаги Самарқанд вагон таъмирлаш депоси касаба уюшма ташкилоти фаоллари темирйўлчилар саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш борасида самарали фаолият олиб бормоқда. Айниқса, темирйўлчилар орасида спортни тарғиб қилиш, кучли спортчиларни аниқлаш ва уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш борасида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбариятининг “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли ташкилотлар ва корхоналарда “Поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича ўқитишни ташкил этиш тўғрисида” ги 2018 йил 15 март кунги №491-НЗ сонли буйруғига асосан ўқув-машғулотлари ташкил қилинди.
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитаси корхона ишчи-ходимларининг бўш вақтларида мароқли ҳордиқ чиқариш ва дам олиш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Доимий равишда ишчи-ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спортнинг ҳар хил турлари бўйича мусобақалар ўтказиб келинмоқда.
Қарши электр таъминоти корхонаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ бир гуруҳ корхона ишчи-ходимлари учун қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди. Темирйўлчилар саёҳат давомида Самарқанд шаҳрининг қадимий ва тарихий обидалари, мадрасалари ва шаҳарнинг бугунги замонавий кўриниши билан танишишди.
Ёш темирйўлчилар ўртасида китоб мутоаласи, китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш мақсадида ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбариятининг “Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш тўғрисида”ги 578-НЗ сонли буйруғига асосан 12 апрель куни “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси кутубхонасида “Ҳар бир инсон ўқиши зарур бўлган 100 та китоб” чорлов акцияси доирасида китобхонлик бўйича маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Марказий касаба уюшма кутубхонасида Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодлар изидан” номли илмий-амалий конференция ташкил этилди. Унда Тошкент темир йўл муҳандислари институти академик лицейи ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этди.