ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

РАЁСАТ МАЖЛИСИ ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАРГА БАҒИШЛАНДИ
19.06.2018

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раҳбарияти, бошқармалар, минтақавий темир йўл узеллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, шунингдек, Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфдаги барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотлари раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва раёсати аъзолари таркибига ўзгартириш киритиш ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосарини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилди.

 


Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари лавозимига таклиф этилган номзодлар ўрганиб чиқилиб, улар орасидан бугунги кунгача Республика Кенгаши аппаратининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган Махмуд Розиметов номзоди тавсия этилди. Республика Кенгаши аъзолари бир овоздан номзодни маъқулладилар.
Шунингдек, йиғилишда барча масалалар юзасидан зарур чора-тадбирлар, тегишли қарорлар қабул қилиниб, келгусидаги иш режалари белгилаб олинди.

 

 


Сайт маъмурияти


530
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна