“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона ва станцияларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун хавфсиз иш шароитларини яратиш, ишлаб чиқариш жараёнидаги техника хавфсизлигини таъминлаш ҳамиша долзарб масаладир. Бу вазифани таъминлаш учун меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлигига оид семинар ва ўқув-машғулотлари тез-тез ўтказилиб турилади.
Марказий касаба уюшма кутубхонасида Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳамда шоир, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан “Аждодларимиз мероси ҳамиша барҳаёт” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаларидан биридир. У қолдирган улкан адабий мерос адабиёт, санъат ва тарихимизни ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда.
Саёҳат киши руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади. Диёримиздаги мафтункор масканлар бу борада ажойиб танлов. Хусусан, кўҳна ва навқирон Самарқанд дунёдаги бориб кўриш тавсия этилган элликта шаҳардан бири сифатида эътироф этилади. Бой ўтмиш маданиятимизни мужассам этган ушбу шаҳарни кўриш учун дунёдан кўплаб сайёҳлар келишади.
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида Касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси, узелнинг Ёшлар иттифоқи кенгаши ҳамда ҳуқуқ – тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.