ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАР САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА
09.03.2018

“Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ва унинг тасарруфидаги бошланғич қўмиталар ташаббуси билан 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қўқон ва Андижон ҳудудларида меҳнат қилаётган темирйўлчи аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни саломатликларини сақлаш мақсадида аёллар спорт мусобақалари ташкил этилди.

Мусобақалар спортнинг шашка, дартс, стол тенниси ҳамда югуриш (эстафета) турлари бўйича  аёллар ўртасида бўлиб ўтди.


Мусобақаларда жами 148  нафар аёл ишчи-ходим қатнашиб, улардан 42  нафари ғолибликни қўлга киритди.

7 март куни эса Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилиб, унда мусобақанинг барча ғолибларига хамда фаол аёлларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.


441
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна