Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси VIII Қурултойини ўтказиш тўғрисида
1. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 27.12.2024 йилдаги “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси VIII Қурултойини чақириш тўғрисида”ги 6-3-сонли қарори қабул қилинди.
2. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги 6-2 сонли қарорини амалий бажариш мақсадида, ҳисобот-сайловларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда мутахассисларига 2025 йил 16 январь куни ўқув семинари бўлиб ўтди.
3. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг умумий сони 125, уларда ҳисобда турадиган касаба уюшмаси аъзоларининг умумий сони 78 581 Шулардан: аёллар – 14 602, 30 ёшгача бўлган ёшлар - 23416.
4. Ҳисобот-сайловлар ўтказган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари сони 125, Шундан: ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказганлари – 125. Ёпиқ овоз йўли билан-59, Очиқ овоз йўли билан 66 та сайландилар. Шундан аёллар 22 нафар. Биринчи бор сайланганлар 21 нафар.
5. Умумий йиғилиш, конференциялар томонидан иши қониқарсиз деб топилган касаба уюшмаси қўмиталари (касаба уюшмаси ташкилотчилари) сони йўқ.
6. Касаба уюшма ҳудудий қўмиталари: 6 та, янги сайланганлар 2 нафар.
Шулардан конференция ўтказганлари: 6 та, барчаси ёпиқ овоз йўли билан.
Иши қониқарсиз деб топилган сони: йўқ.
Жами бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари: 3 та, барчаси ёпиқ овоз йўли билан.
Шулардан конференция ўтказганлари: 3 та,
Иши қониқарсиз деб топилган бирлашган қўмиталар сони: йўқ.
7. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Устави талабларидан келиб чиқиб, VIII Қурултойини ўтказиш тўғрисида Адлия Вазирлигига маълумот ва Оммавий ахборот воситаларига эълон берилди.
8. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг IХ Қурултойига 15 нафар делегатлар шакллантирилди.
9. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг VIII Қурултойи 2025 йил 8 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ биносида ўтказилди. Қурултойга сайланган 70 нафар делегатлар тўлиқ иштирок этишди ва акциядорлик жамияти тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, акциядорлик жамиятлари ва жамоат ташкилотлари бошлиқлари, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфдаги касаба уюшма ташкилотлари раислари, фахрийлар ва фаоллари қатнашди.
10. VIII Қурултой кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилиб, Республика кенгаши раиси ва ўринбосари қайта сайландилар. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг IХ Қурултойига 15 нафар делегатлар ва Бош кенгашга 2 нафар вакиллар сайландилар.