«Локомотив» марказий жисмоний спорт клубида 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрам муносабати билан спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада «Локомотив» марказий жисмоний спорт клуби ҳамда «Сихатгоҳ» санаторияси аёл ходимлари стол тенниси, дартс, кегли спорт турлари бўйича беллашдилар. Темирйўлчи аёллар жисмонан соғлом, эпчил ва чаққон эканликларини исботладилар.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бошқаруви ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасидаги 2015-2017 йиллар учун «Тармоқ келишуви» мажбуриятларининг бажарилиши бўйича Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг 2017 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган Конференция 2018 йил 2 март куни “Сиҳатгоҳ” профилакториясининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
Қўқон минтақавий темир йўл узели раҳбарияти ҳамда ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2015-2017 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси мажбуриятларини бажарилиши ҳамда 2018-2020 йиллар учун янги таҳрирдаги жамоа шартномасини қабул қилиш бўйича Конференция бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 20 февраль куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида жамият бошқаруви ва Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларининг биргаликдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.