ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙЛАБ САЁҲАТ БАРЧАГА МАНЗУР БЎЛДИ
05.04.2018

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг мазмунли дам олишини таъминлаш ҳамда ички туризмни ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Мазкур тизимли ишлар натижасида, 2018 йилнинг январь ойида бошқарманинг  Бухоро отряди ишчи-ходимларидан 90 нафари қадимий Самарқанд шаҳрига саёҳат қилиб келдилар.

Яқинда эса бошқарманинг барча ҳудудлардаги бўлинмаларида меҳнат қилаётган 50 нафар ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан таништириш мақсадида саёҳат ташкил этилди. Темирйўлчилар Ислом Каримов фаолият олиб борган Оқсарой қароргоҳида, Ҳазрати Имом мажмуасида, Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуасида, Мустақиллик майдонида бўлдилар. Тошкент шаҳри бўйлаб автотур  ташкил этилди.


Тошкент шаҳрининг гўзал масканлари ва ҳашаматли саройлари, барпо этилаётган бинолар, муҳташам кўприклар ва йўллар барча саёҳатчиларда катта таассурот қолдирди.



446
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна