ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатни амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режага асосан ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиб боришини ташкил этиш мақсадида, Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг жорий йил 28 август куни Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Тошкент метрополитени”, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК, “Қуюв-механика заводи” ШК, “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ, Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси, “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ, Тошкент механика заводи касаба уюшма ташкилотлари раислари ҳамда ёш ходимлар билан шахсан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 18-19 август кунлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги барча корхоналарда умумхалқ ҳашари ўтказилиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, ариқ ва зовур ҳамда корхоналар, ташкилотлар ва улар атрофидаги ҳудудларини чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилди.
Юртимизда болаларнинг ёзги дам олишини юксак савияда ташкил этиш, таътил кунларини мароқли ўтказиши учун шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Мамлакатимиз кундан кун очилиб, амалга оширилаётган ўзгаришлар юртдошларимизга чексиз ғурур бағишламоқда. Барча соҳаларда бўлгани каби темир йўл тизимида ҳам ўзига хос ютуқлар бўй кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси президенти “Мамлакатимиз темир йўл транспорти соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳар йили август ойининг биринчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” деб эълон қилинди.
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна