ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР УЧУН ГРАНТ ҲАМДА СТИПЕНДИЯЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
24.10.2018

Мазкур танловдан кўзланган мақсад республикамиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, соҳада фаолият юритаётган катта илмий ходим-изланувчилар, талаба ёшларнинг илмий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир.

Касаба уюшмалари Федерациясининг илмий тадқиқотлар учун стипендияси 2018-2019 ўқув йили давомида магистратура ва бакалавриат талабаларини рағбатлантириш мақсадида белгиланади.

Ғолибга бериладиган стипендия миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 10 (ўн) баробари миқдорида белгиланади. Бунда неча нафар талабага стипендия тайинлаш танлов комиссияси томонидан белгиланади.

Талабгорлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. таълим муассасасининг маълумотномаси;
  2. талабгор олиб бораётган тадқиқотнинг (магистрлик диссертацияси ёки диплом иши) аннотацияси;

Агар талаба танловда ижтимоий лойиҳа асосида қатнашаётган бўлса, унда белгиланган мавзудаги ижтимоий лойиҳанинг батафсил матни тақдим этилади (бунда лойиҳа мақсади, унинг ижтимоий аҳамияти ва амалий натижаларга йўналтирилганлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш механизмлари аниқ кўрсатилган бўлиши лозим);

  1. тадқиқот олиб борилаётган муассасанинг (кафедра, илмий-тадқиқот маркази) тавсияномаси (ижтимоий лойиҳа учун илмий раҳбар тақризи);
  2. талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Касаба уюшмалари Федерациясининг илмий тадқиқотлар учун гранти катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил изланувчиларни рағбатлантириш мақсадида белгиланади.

Грант фонди тақдим этилган лойиҳанинг асосланганлик даражасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг 75 (етмиш беш) баробаригача миқдорда белгиланади. Бунда грантнинг миқдори танлов комиссияси томонидан афзаллик берилган ғолиблар сонига нисбатан тақсимлаш орқали белгиланади.

Талабгорлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. таълим муассасасининг маълумотномаси;
  2. тадқиқот олиб борилаётган муассасанинг (кафедра, илмий-тадқиқот маркази) тавсияномаси;
  3. талабгор олиб бораётган тадқиқотнинг аннотацияси;
  4. катта илмий ходим-изланувчи ёки мустақил изланувчилигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  5. талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Танловга ҳужжатлар жорий йилнинг 20 ноябрь санасига қадар Касаба уюшмалари Федерацияси ёки унинг ҳудудий бирлашмаларида қабул қилинади.

Танлов низоми ва анкета илова қилинмоқда.

Анкета грант

Анкета стипендия

Низом

590
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна