ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар
Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш – бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий қадриятдир.
Хотира ва қадрлаш миллатимизнинг улуғ фазилатлари сифатида мана неча йилдирки, мустақиллик шарофати билан, мазмунан янада бойиб, қалбларимиздан мустаҳкам жой олиб бормоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бошқарма касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан соҳада самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ темирйўлчилар учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Фарғона шаҳрига саёҳат уюштирилди.
“Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасида Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбирда корхона раҳбарияти ва ишчи-ходимлар иштирок этди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида Қарши минтақавий темир йул узели бошланғич касаба уюшма қўмитаси ҳамда  хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ташаббуси билан минтақавий темир йўл узели ишчи-ходимлари  Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига саёҳат қилишди.
Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш ташкилотининг маълумотларига кўра бир кунда ер юзи бўйича 6300 та меҳнат фаолияти жараёни билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар қайд этилади. Меҳнат муҳофазасининг қанчалик муҳимлиги тушуниб етиш учун эса ушбу рақамни бир ойга ёки бир йилга кўпайтиришнинг ўзи кифоя.
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна