ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитаси корхона ишчи-ходимларининг бўш вақтларида мароқли ҳордиқ чиқариш ва дам олиш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Доимий равишда ишчи-ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спортнинг ҳар хил турлари бўйича мусобақалар ўтказиб келинмоқда.
Қарши электр таъминоти корхонаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан  “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ  бир гуруҳ корхона ишчи-ходимлари учун қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди. Темирйўлчилар саёҳат давомида Самарқанд шаҳрининг қадимий ва тарихий обидалари, мадрасалари ва шаҳарнинг бугунги замонавий кўриниши билан танишишди.
Ёш темирйўлчилар ўртасида китоб мутоаласи, китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш мақсадида ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбариятининг “Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш тўғрисида”ги 578-НЗ сонли буйруғига асосан 12 апрель куни “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси кутубхонасида “Ҳар бир инсон ўқиши зарур бўлган 100 та китоб” чорлов акцияси доирасида китобхонлик бўйича маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Марказий    касаба уюшма кутубхонасида Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодлар изидан” номли илмий-амалий конференция ташкил этилди. Унда Тошкент темир йўл муҳандислари институти академик лицейи ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг мазмунли дам олишини таъминлаш ҳамда ички туризмни ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Мазкур тизимли ишлар натижасида, 2018 йилнинг январь ойида бошқарманинг  Бухоро отряди ишчи-ходимларидан 90 нафари қадимий Самарқанд шаҳрига саёҳат қилиб келдилар.

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида узел касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” кўрик-танловининг биринчи босқичи якунланди.
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна