ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар
“Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасида Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбирда корхона раҳбарияти ва ишчи-ходимлар иштирок этди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида Қарши минтақавий темир йул узели бошланғич касаба уюшма қўмитаси ҳамда  хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ташаббуси билан минтақавий темир йўл узели ишчи-ходимлари  Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига саёҳат қилишди.
Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш ташкилотининг маълумотларига кўра бир кунда ер юзи бўйича 6300 та меҳнат фаолияти жараёни билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар қайд этилади. Меҳнат муҳофазасининг қанчалик муҳимлиги тушуниб етиш учун эса ушбу рақамни бир ойга ёки бир йилга кўпайтиришнинг ўзи кифоя.
“Локомотив” марказий жисмоний тарбия ва спорт клубида мини-футбол бўйича  “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши кубоги” мусобақасининг “С” гуруҳидаги баҳслари ниҳоясига етди.
“Ўзвагонтаъмир” акциядорлик жамияти тасарруфидаги Самарқанд вагон таъмирлаш депоси касаба уюшма ташкилоти фаоллари темирйўлчилар саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш борасида самарали фаолият олиб бормоқда. Айниқса, темирйўлчилар орасида спортни тарғиб қилиш, кучли спортчиларни аниқлаш ва уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш борасида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбариятининг  “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли ташкилотлар ва корхоналарда “Поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича ўқитишни ташкил этиш тўғрисида” ги 2018 йил 15 март кунги №491-НЗ сонли буйруғига асосан ўқув-машғулотлари ташкил қилинди.
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна