ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бошқаруви ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасидаги 2015-2017 йиллар учун «Тармоқ келишуви» мажбуриятларининг бажарилиши бўйича Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг 2017 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган Конференция 2018 йил 2 март куни “Сиҳатгоҳ” профилакториясининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
Қўқон минтақавий темир йўл узели раҳбарияти ҳамда ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2015-2017 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси мажбуриятларини бажарилиши ҳамда 2018-2020 йиллар учун янги таҳрирдаги жамоа шартномасини қабул қилиш бўйича Конференция бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 20 февраль куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида жамият бошқаруви ва Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларининг биргаликдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик  жамияти тасарруфидаги  корхона ва станцияларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун хавфсиз иш шароитларини  яратиш, ишлаб чиқариш жараёнидаги техника хавфсизлигини таъминлаш ҳамиша долзарб масаладир. Бу вазифани таъминлаш учун меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлигига  оид семинар ва ўқув-машғулотлари тез-тез ўтказилиб турилади.
Марказий касаба уюшма кутубхонасида Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳамда шоир, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан “Аждодларимиз мероси ҳамиша барҳаёт” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаларидан биридир. У қолдирган улкан адабий мерос адабиёт, санъат ва тарихимизни ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда.
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна