ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан жорий йилнинг 22-28 июнь кунлари Касаба уюшмалари ёшларининг “ТЕМП – 2019” Тошкент халқаро форуми бўлиб ўтди.

Навбатдаги мониторинг, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2019 йил 11 июндаги “Меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича мониторинг ўтказиш тўғрисида” ги 754-Н-сонли буйруғи ва тасдиқлаган мониторинг ўтказиш Дастури асосида Бухоро минтақавий темир йўл узелида бўлиб ўтди.

Ёз бошланиши билан юзлаб болажонлар соғломлаштириш оромгоҳларида мазза қилиб дам оладилар. Чунки, яхши хордиқ айниқса тўғри ташкил қилинган дам олиш болалар саломатлигини таъминлайди. Соғлом бола нафақат ота-оналарини бахти балки Ватаннинг нурли келажагидир!

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги болалар дам олиш оромгоҳларида темирйўлчи фарзандларининг ёзги дам олиш мавсуми бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилояти Хонобод шаҳрига қилган ташрифи доирасида берган топшириғига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июлдаги қарорига асосан “2017-2019 йилларда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари” дастури ишлаб чиқилган эди.

Болаларни соғломлаштириш оромгохларида ёзги мавсумининг бошланганлиги муносабати билан ҳар навбатда болаларнинг билим ва дунёқарашини бойитишга хизмат қиладиган турли маданий-маърифий тадбирлар билан бир қаторда “Локомотив” МЖСК мураббийлари томонидан спорт мусобақалари ташкиллаштирилмоқда.
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна