Хайр-саҳоват, инсонпарварлик ва мурувват айниқса, кўнгли ўксик инсонларга меҳр кўрсатиш халқимизга хос улуғ анъана.
“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамиз миқиёсида кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг амалдаги кўринишидир.
1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришда бошқа барча фуқаролар билан тенг имкониятларга эга бўлиш, жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий турмушида фаол қатнашиш билан бирга ўзларининг фуқаролик бурчларини бажаришларига имкон берадиган қулай шарт-шароитни таъминлашга замин яратди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ўз фаолиятида давомида бу каби масалаларга ҳар доим алоҳида эътибор бериб келган. Бугунги кунда ногиронларга темир йўл хизматларидан фойдаланиш талабини қондириш ва уларга мос ҳолда хизмат кўрсатиш мақсадида Республикамиздаги барча темирйўл вокзалларида етарлича шарт-шароитлар мухайё қилинган. Хусусан, ногирон йўловчилар учун ногиронлик аравачалари мавжуд бўлиб, ҳаракати чекланган йўловчиларни перонга ва вагонларга етиб олишлар учун пандуслар ўрнатилган. Вагонларда улар учун махсус ўриндиқлар ҳамда ногиронлик аравачалари учун жой ажратилган. Янги қурилиб ишга тушган ер усти метрополитени бекатларида ва поездларида ҳам ногиронлиги бўлган йўловчиларни бекатларга кириш-чиқишида ва перронларга кўтарилишда махсус лифтлар ўрнатилган, метро поездларида ногиронлар учун алоҳида жойлар мавжуд.
Умуман олганда, бугунги кунда республикамизда ногиронлик муаммоларини ҳал қилиш йўналишининг мустаҳкам пойдевори яратилди ва ушбу долзарб йўналишда давлат органлари, кенг жамоатчилик, республикамизнинг ҳар бир фуқароси мақсадли ишларни амалга оширмоқда. Ногиронларга ғамхўрлик, ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш борасидаги савобли ишларда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаларининг фаол иштироки бунинг ёрқин намунасидир.
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 22 июлда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2020 йил 11 сентябрда маъқулланган, 2020 йил 15 октябрда №ЎРҚ-641-сонли рақам билан рўйхатга олинган “Ногиронлиги бўлгана шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкмасининг 2020 йилнинг 17 ноябридаги №07/1-2278 сонли топшириғи билан ижросини таъминлаш учун барча корхона ташкилотларга юборилган. Қонун талабларидан келиб чиқиб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда ногиронларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш, уларнинг қадр-қимматини, мустақиллигини, танлаш эркинлигини ҳурмат қилиш, камситтиришларига йўл қўймаслик, маданий хаётда иштирок этишга, дам олиш ва спорт билан шуғулланишларига имконият яратиш, ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини янада ривожлантириш мақсадида, акциядорлик жамияти ва Тармоқ касаба уюшмаси ўртасида ҳам 2020 йилнинг 13 ноябрида №791-Н-сонли буйруғи имзоланган. Ушбу қўшма буйруққа асосан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги барча корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ва касаба уюшма қўмитаси раисларига ногиронлиги бўлган ходимлар ва пенсионерларнинг ижтимоий иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, амалдаги Тармоқ келишуви ва жамоа шартномаларини Қонун талабларига мослаштириш топширилди.
Шу боисдан, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бошчилигида темирйўл тизимидаги ҳудудий, бошланғич ва бирлашган касаба уюшма ташкилотларида 3 декабрь- “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан имконияти чекланган шахсларга доимо ёрдам қўлини чўзишга тайёр бўлган касаба уюшмасининг фидоийлари кўнгли ўксик темирйўлчилар ва пенсияга чиққан собиқ ишчи-ходимларга байрамони кайфият улашдилар. Хусусан, Давлат дастурида имконияти чекланган шахсларнинг ёрдамчи ва реабилитация техника воситалари билан таъминланганлиги бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш юзасидан “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК Қизил ярим ой жамияти билан хамкорликда 1 нафар ногирон пенсионерга ногиронлик аравачасини совға қилди.
“Бухоро” минтақавий темирйўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан болалар ногиронлик уйига байрам дастурхони ёзилиб, улар қалбига олам-олам қувонч улашилди. Шунингдек, иш берувчи томонидан 2 нафар ишламайдиган ногиронларнинг уй-жойлари 3426,0 минг сўмга таъмирланди.
“Термиз” минтақавий темирйўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси эса иш берувчи билан хамкорликда “Турон санаторияси”га 6554 000 сўмлик қаровчиси билан бирга 2 дона йўлланма берди. 12 нафар пенсионерга 12 тонна кўмир махсулоти иш берувчи томонидан қиш мавсумида фойдаланиш учун олиб берилди.
Республикамизда ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган юздан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан Тармоқдаги касаба уюшмалари томонидан жами 250 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларга озиқ овқат тўпламлари, 217 нафарига қимматбахо уй рўзғор буюмлари манзилли етказиб берилиб, улар ҳолидан хабар олинди. 275 нафар ногирон шунингдек, ногирон фарзандни тарбиялаётган, темирйўлчиларни оиласини қўллаб-қувватлаш мақсадида пандемия сабабли ҳозирги кун шароитидан келиб чиққан ҳолда пластик карталарига пул туширилиб, моддий жихатадан рағбатлантирилди.