ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар
Андижон механика заводи” шуъба корхонаси раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказишди.
Ўтганларни хотирлаб, эзгу ишларини ёдга олиш, бу ёруғ дунёда умргузаронлик қилиб, кексалик гаштини сураётган , хонадонларимизнинг файзи ҳамда фариштаси бўлган фахрийларимизни ардоқлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан саналади.   Касаба уюшма ташкилотлари ҳам 9 май — Хотира ва Қадрлаш кунини  юқори савияда нишонлашда фаол иштирок этмоқдалар.
Ўтганлар хотирасини ёд этиш, табаррук ёшдаги кексаларни қадрлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш азалий қадриятларимизга уйғунлиги билан янада аҳамиятлидир.
Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш – бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий қадриятдир.
Хотира ва қадрлаш миллатимизнинг улуғ фазилатлари сифатида мана неча йилдирки, мустақиллик шарофати билан, мазмунан янада бойиб, қалбларимиздан мустаҳкам жой олиб бормоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бошқарма касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан соҳада самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ темирйўлчилар учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Фарғона шаҳрига саёҳат уюштирилди.
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна