ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

Янгиликлар
“Кўприкқурилиш трести” унитар корхонасида 2016-2019 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2017 йил давомида бажарилиши бўйича корхона раҳбарияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмита аьзоларининг биргаликдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  
“Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ва унинг тасарруфидаги бошланғич қўмиталар ташаббуси билан 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қўқон ва Андижон ҳудудларида меҳнат қилаётган темирйўлчи аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни саломатликларини сақлаш мақсадида аёллар спорт мусобақалари ташкил этилди
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами!
Табиат чирой очиб бораётган мана шу илк баҳор кунларида кўнгилларга гўзаллик ва хурсандчилик, файзу тароват олиб келадиган бу қутлуғ айёмни нишонлаш алоҳида ўрин тутади. Муҳтарама аёллар шаънига энг самимий, энг олижаноб сўзларни, ҳурмат ва эҳтиром, меҳр-оқибат, севги ва садоқат туйғуларини изҳор этиш учун яна бир имконият туғилади.
«Локомотив»  марказий  жисмоний  спорт  клубида  8 март  — Халқаро хотин-қизлар байрам муносабати билан спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада  «Локомотив»  марказий жисмоний спорт клуби ҳамда «Сихатгоҳ» санаторияси  аёл ходимлари  стол тенниси, дартс, кегли спорт турлари  бўйича беллашдилар.  Темирйўлчи аёллар жисмонан соғлом, эпчил ва чаққон эканликларини исботладилар.
Баҳорнинг пойқадами билан бошланган гулдек опа-сингилларимиз байрами шукуҳи ҳали узоқ вақт кўнгилларимизни нурафшон этиши табиий. Ватанга, оилага, ҳаётга ва келажакка эҳтиром — аёлга, онага эҳтиромдан бошланади. Аёлини асраган эл қудратли, онасини эъзозлаган фарзанднинг толеи баланд бўлади.
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна