
Ғолиблар “Қарши минтақавий темир йўл узели” УК касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар ва уларнинг ҳужжатлари иккинчи босқичда иштирок этиши учун тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ишчи гуруҳига тақдим этилди.
Халқаро меҳнат ташкилоти (International Labour Organization, ILO, русск. МОТ) халқаро ташкилотлар эътиборини дунё миқёсида кенг кўламли муаммоларга қаратиш, меҳнат мухофаза мадниятини яратилиши ва тараққиёти иш ўринларида ўлимни камайтирилиши мақсадида 28 апрель кунини меҳнат мухофазаси куни (World Day for Safety and Health at Work) деб эълон қилди. Илк бора бу кун 2003 йили нишонланилган. Бугунги кунда юзлаб мамлакатларда жамоат эътиборини меҳнат муҳофазасида ечимини топмаган муаммоларга қаратиш мақсадида турли тадбирлар ташкил қилинмоқда. Улар маҳаллий ҳокимият, касаба уюшмалари, иш берувчилар, меҳнат муҳофазаси мутахассислари томонидан ўтказилмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви касаба уюшмаси қўмитасининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган тармоқ келишуви мажбуриятлари, ўтган йил давомидаги ижроси ҳамда жорий йилда бажарилиши лозим бўлган юмушлари юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.
Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йил 28 апрелдан бери “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” ҳар йили дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида турли тадбирлар ўтказиш билан нишонланиб келинмоқда.
Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя ўзаро узвий боғлиқ тушунчалар бўлиб, уларни бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Олдимизга қўйилган вазифаларни амалда бажаришда нодавлат-нотижорат ташкилотларни ўрни беқиёсдир.
Жорий йилнинг 27 март куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида баҳор айёми Наврўз байрамига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари, ҳамда кўнгилли китобхонлар йиғилган мазкур тадбир Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, кўплаб шеърий тўпламлар муалифи, шоира — Санобар Фахриддинова ҳамда “Зулфия номидаги давлат мукофоти” совриндори, Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи 3-босқич талабаси — Хулкар Шерзодовалар таклиф этилди.