ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ТЕМП – 2019 ”
03.07.2019

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан жорий йилнинг 22-28 июнь кунлари Касаба уюшмалари ёшларининг “ТЕМП – 2019” Тошкент халқаро форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда 20 га яқин давлатдан 120 нафарга яқин ёш, шунингдек, 100 нафардан ортиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари билан бир қаторда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳам иштирок этдилар. Форум дастуридан иштирокчиларни мамлакатимиздаги салоҳиятли корхоналар, миллий ҳунармандчилик, шунингдек, Тошкент, Самарқанд шаҳарларининг тарихий обидалари, диққатга сазовор жойлари билан таништириш, ёш спортчилар, жаҳон ва олимпия чемпионлари билан учрашувлар ташкил этилди.


Бундан ташқари “Мамлакат ижтимоий ривожланишида касаба уюшмалари ёшларининг ўрни: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” халқаро илмий анжумани ташкил этилади. Унда иштирокчилар мамлакатимиз касаба уюшмалари тизимида ёшлар билан ишлаш бўйича яратилган ўзига хос механизм, касаба уюшмаларининг барча бўғинларида ёшлар масаласи билан шуғулланувчи тузилмалар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Иштирокчилар Президентимиз томонидан ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Бир неча кун давом этган Касаба уюшмалари ёшларининг “ТЕМП – 2019” Тошкент халқаро форуми иштирокчиларда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, барча соҳаларда уларга яратилаётган зарур шарт-шароитлар, ёшлар ижтмиоий ҳимоясини таъминлашда юртимиз касаба уюшмаларининг тутган ўрни, қолаверса, Ватанимизнинг кўҳна ўтмиши ва бой маданияти ҳақида ёрқин тасаввур уйғотиши билан жиддий аҳамият касб этди.

271
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна