“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги болалар дам олиш оромгоҳларида темирйўлчи фарзандларининг ёзги дам олиш мавсуми бошланди.
Шу муносабат билан Марказий касаба уюшма кутубхонаси ҳар йили ёзда “Қибрай”, “Янги Авлод”, “Бурчимулло” ҳамда “Коинот” каби болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёш авлодда китобхонлик маданиятини ошириши, билимларини мустаҳкамлаш мақсадида қатор кўрик танлов ва викториналарни ўтказиб келади. Жорий йилнинг 13 июнь куни “Қибрай” соғломлаштириш оромгоҳида 8-12 ёш ва 13-14 ёшли болалар ўртасида “Зукко китобхон” викторинаси ўтказилди. Унда болалар ўз билимларини мустаҳкамлаш билан бирга қизиқарли маълумотларга ҳам эга бўлдилар. Викторина ғолибларига Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан болалар бадиий адабиётлари, турли хилдаги эртак ҳамда ҳикоялардан иборат китоблар совға қилинди.
Марказий касаба уюшма кутубхонаси томонидан ўтказилаётган ушбу маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар болаларнинг бадиий-эстетик дунёқарашини ошириш, ақлан етук бўлиб камол топишларига ҳизмат қилиши шубҳасиз.