ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ХОТИРА — МУҚАДДАС
10.05.2018
“Андижон механика заводи” шуъба корхонаси раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказишди.

Жорий йил 16 апрелда Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиеёв томонидан қабул қилинган “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан корхонада кўп йиллардан бери самарали меҳнат қилаётган байналминалчи жангчиларга байрам табриклари йўлланди. Жумладан, 8 нафар Афғонистонда хизмат қилган ва 1 нафар Чернобилда хизмат қилган темирйўлчиларга корхона томонидан 500 000 сўмдан пул мукофоти берилди. Шунингдек, 2 нафар нафақахўрга 200 000 сўмдан пул мукофоти ва озиқ-овқат тўплами манзилли етказилди.

Кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан барча фахрийларимиз миннатдор бўлдилар.

443
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна