"Мохир ошпазлар" кўрик танлови ўтказилди.
Жорий йилнинг 30-апрель санасида Бухоро минтақавий темир йўл узели Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан тассаруфдаги корхона хамда ташкилот ишчи-ходимлари ўртасида Тинчлик тиклаш поезди корхонасида "Мохир ошпазлар" кўрик танлови ўтказилди. Кўрик танловда жами 18 та жамоа иштирок этиб моҳир ошпазлар хамда иштирокчилар томонидан бир неча хил ош турлари, мева карвинги, дастурхон безатиш каби шартлар бажарилди ва комиссия аъзолари томонидан муносиб баҳоланди.
Кўрик танлов натижаларига кўра:
1 – ўрин Навоий алоқа ва ишорат масофаси жамоаси.
2 – ўрин Учқудуқ темирйўл масофаси жамоаси.
3 – ўрин Бухоро алоқа ва ишорат жамоаси эгаллашди.
Кўрик танловда 1-2-3-ўринни эгаллаган жамоалар пул мукофоти ва ҳар бир иштирокчи Худудий қўмита томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

