ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“Хавфсиз меҳнат асослари” мавзусида семинар ўтказилди.
21.05.2026

“Хавфсиз меҳнат асослари” мавзусида семинар ўтказилди.

 

          Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳамда Тошкент вилоят Кенгашининг 1-ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режасига асосан Ўзбекистон темир йўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21-май куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Ўзбекистон” локомотив депоси мажлислар залида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо ташкилотлар иш берувчи вакиллари, меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимлар, меҳнат муҳофазаси вакиллари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида “Хавфсиз меҳнат асослари” мавзусида семинар ташкил этилди.

          Семинарни “Ўзбекистон” локомотив депоси бошлиғининг таъмирлаш ишлари бўйича ўринбосари М.Зулфиқоров ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ж.Валихоновлар очиб беришди.

          Семинар Дастурига мувофиқ:

- “Меҳнат муносабатларига оид миллий қонунчиликдаги янгиликлар” тўғрисида М.Мирзаев-Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори;

-“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили” тўғрисида Ж.Валихонов-Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири;

-“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24-декабрдаги 819-сон қарори” тўғрисида Ш.Хазратқулов-Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилоят Кенгаши меҳнат техник инспектори;

-“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24-декабрдаги 819-сон қарорига асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида Доимий фаолият юритувчи комиссия ишларини ташкил этиш” тўғрисида Ф.Қаюмов-Тошкент минтақавий темир йўл узели филиали Касаба уюшма худудий қўмитаси меҳнат муҳофазаси бош мутахассиси;

-“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24-декабрдаги 819-сон қарорига мувофиқ меҳнат муҳофазаси вакиллари ишларини ташкил этиш” тўғрисида С.Эрбутаев-Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилоят Кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича етакчи мутахассиси маъруза қилдилар.

          Семинар давомида меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, касб касалликлари бўйича ҳисоботларни рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътиборқаратилди. Шунингдек “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24-декабрдаги 819-сон қарори” ни амалиётга жорий этилиши юзасидан тушунтиришлар берилди.

          Семинар доирасида иш берувчилар томонидан ходимлар учун адолатли, хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитларини борасидаги вазифалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Хавфсиз меҳнат – барқарор фаолия ва инсон саломатлигининг муҳим кафолатидир.














Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна