ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

СОҒЛОМ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИНИ ЯРАТИШ ЙЎЛИДА
01.05.2018

“Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасида Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбирда корхона раҳбарияти ва ишчи-ходимлар иштирок этди.

Йиғилишда “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК бош муҳандиси К.Холиқов сўзга чиқиб, корхонада ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратилганлигини ва бу борада эътибор йил сайин кучайиб бораётганини таъкидлади.

Янги таҳрирда қабул қилинган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун бунга яққол мисол бўла олади. Унда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, шунингдек ходимларнинг ўзи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этган шахсларга, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиш, иш берувчиларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиши хуқуқи берилганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.


Семинарда мавзу доирасида корхона меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи А.Содиқов ва касаба уюшма қўмитаси раиси А.Юсупходжаевлар маъруза қилди.

Тадбирда темирйўлчилар меҳнат муҳофазаси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.



511
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна