ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КУЧЛИЛАР САРАЛАНМОҚДА
26.04.2018

“Локомотив” марказий жисмоний тарбия ва спорт клубида мини-футбол бўйича  “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши кубоги” мусобақасининг “С” гуруҳидаги баҳслари ниҳоясига етди.

Маълумки, мусобақалар Тошкент минтақавий  темир йўл узели ва  “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги барча корхоналар ўртасида ўтказилмоқда. Мусобақа  қуръа ташлаш натижалари бўйича тўрт гуруҳга бўлинган ва ҳар бир гуруҳ тўрт жамоадан ташкил топган.

Мини-футбол мусобакасининг «С» гуруҳида «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» ва «Тошкент метрополитени» унитар корхоналари, «Тошкент механика заводи» АЖ, «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ жамоалари иштирок этдилар. Ўйинлар шиддатли ва қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлиб ўтди. Натижада, «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ жамоаси ҳамда  «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси жамоаси ярим финал босқичига йўл олишди.


471
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна