ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ҚЎҚОНДА НАВРЎЗ
20.03.2018

“Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида Наврўз умумхалқ байрами кўтаринки кайфиятда қарши олинди.

Байрам олдидан тасарруфдаги корхона ва ташкилотлар ҳудуди ободонлаштирилиб, гул кўчатлари ўтказилди. Атрофга Наврўзни мадҳ этувчи баннерлар ўрнатилди. Имконияти чекланган ва ёлғиз яшовчи меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди. Моддий рағбатлантирилиб, қимматбаҳо совғалар улашилди. Шунингдек, узел миқёсида “Азиз ватандошлар, ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ва байрам сайли ўтказилди.


Сайилда арзон савдо расталари ташкил этилди. Кўклам таомлари дастурхонга тортилди. Дошқозонда сумалак тайёрланиб, халққа тарқатилди. Халқ ўйинлари ва спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.


Эл ардоғидаги санъаткорларнинг куй-қўшиқлари сайилга ташриф буюрганларга байрамона кайфият туҳфа этди.



472
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна