ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

14 ФЕВРАЛЬ — ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУНИ
14.02.2018

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаларидан биридир. У қолдирган улкан адабий мерос адабиёт, санъат ва тарихимизни ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда. Шу боис Бобур ҳаёти ва ижодини тадқиқ этиш илм аҳли, ёзувчию шоирлар ҳамда ёшу қарининг  диққат-эътиборида бўлиб келмоқда.

14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган куни муносабати билан Андижон вилояти хокимлиги томонидан Андижоннинг буюк фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 535 йиллигини нишонлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.


“Андижон механика заводи” шуъба корхонаси ёшлар иттифоқи ва касаба уюшма фаолларидан бир гуруҳи буюк саркарда, шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали пойига чуқур эҳтиром  ила таъзим айлаб гулчамбарлар қўйишди. Тадбир иштирокчилари шоир асарларидан намуналар ўқиб, улуғ бобомизни хотирладилар.


528
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна