ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР САЁҲАТДАН МАМНУН БЎЛДИЛАР
12.02.2018

Саёҳат киши руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади. Диёримиздаги мафтункор масканлар бу борада ажойиб танлов. Хусусан, кўҳна ва навқирон Самарқанд дунёдаги бориб кўриш тавсия этилган элликта шаҳардан бири сифатида эътироф этилади. Бой ўтмиш маданиятимизни мужассам этган ушбу шаҳарни кўриш учун дунёдан кўплаб сайёҳлар келишади.

“Temir yo’l kasaba servis” масъулияти чекланган жамият томонидан ҳам мана шундай сайёҳлик тадбирлари ташкил этилади. Жумладан, жорий йилнинг 10 ва 11 февраль кунлари “Кўприкқурилиш трести” УК бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан корхонанинг 90 нафар ишчи-ходимлари учун Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди. Саёҳат давомида  темирйўлчилар   Самарқанд шаҳрининг бир қанча тарихий обидалари ва зиёратгоҳларни, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат         қилдилар    ва ўзлари учун керакли бўлган тарихий маълумотларга эга бўлдилар. Бундай сермазмун саёҳат барчага манзур бўлди.

394
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна