“Қибрай” ҳамда “Янги авлод” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Локомотив» марказий жисмоний спорт клуби томонидан спорт мусобақалари ўтказилди.
Мусобақаларни юнон-рим кураши мураббийлари А.Тимошенко ва А.Лоховлар олиб боришди. Футбол, шашка, арқон тортиш спорт турлари бўйича ўтказилган мусобақалар кўтаринки кайфиятда, қизиқарли баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.
Тадбирда болалар ёшига қараб уч гуруҳга: 7-9 ёшлилар, 10-11ёшлилар ҳамда 12-14 ёшлиларга бўлинди. Мусобақаларда 145 нафар болалар ҳамда гуруҳ етакчилари ва тарбиячилар катнашишди.
Ушбу спорт-соғломлаштириш мусобақалари болажонларга жуда манзур бўлди. Уларнинг оромгоҳда ўтаётган вақтлари янада қизиқарли ва ёдда қоларли воқеа-ҳодисаларга бой бўлмоқда. Спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган барча болаларга ташкилотларчилар томонидан совғалар тақдим этилди.