Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги 649-Ф-сонли фармойиши ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг жорий йил 14 августда қабул қилган 10-06 “с”-сонли раёсат қарорини амалий бажариш мақсадида жорий йилнинг 18-19 август кунлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги барча корхоналарда умумхалқ ҳашари ўтказилиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, ариқ ва зовур ҳамда корхоналар, ташкилотлар ва улар атрофидаги ҳудудларини чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилди. Умумхалқ хайрия ҳашари кунлари корхона, ташкилот ва муассаса ҳудудлари, олди майдонларидаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари оқланди.
Ҳашар муносабати билан ишчи – ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдордаги маблағни белгиланган тартибда Республика «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.