ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН РЕЖАГА АСОСАН ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ.
28.08.2018

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатни амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режага асосан ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиб боришини ташкил этиш мақсадида, Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг жорий йил 28 август куни Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Тошкент метрополитени”, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК, “Қуюв-механика заводи” ШК, “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ, Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси, “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ, Тошкент механика заводи касаба уюшма ташкилотлари раислари ҳамда ёш ходимлар билан шахсан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров ташкилотларда касаба уюшмалари томонидан ёш ҳодимларга меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этилганлиги, тармоқ келишувлари ва жамоа шартномаларини ишлаб чиқишда ёшлар вакиллари фаол иштирок этганликлари, мазкур жараёнда келишув ва шартномаларга ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар киритилишига эришилганлиги, ёшлар учун яратилаётган иш ўринларининг ҳаққонийлигини ўрганишда таълим муассасалари битирувчиларининг ўз иш жойларида қўнимлилигини мониторинг қилиш ишларини тўғри ташкил этилганлиги, меҳнат жамоасида “Устоз-шогирд” тизимини жорий этиш бўйича тасдиқланган Бош келишувнинг корхона, ташкилот ва муассасаларда ижросини самарали амалга оширилаётганлиги, кам таъминланган оилаларнинг Олий ўқув юрти, коллежи ва лицей иқтидорли талабаларини Юртимизнинг диққатга сазовор тарихий шаҳарларига саёҳатларни ташкил этишдаги ишлар, ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳозирги замон ёшларининг дунёқараши, уларнинг турли хил ёт оқимларга қўшилиб кетмасликлари, миллий ғоя ва маънавиятимизни уларнинг онгига корхоналарда ўтказиладиган “Маънавият соатлари” орқали сингдириб бориш, шунингдек ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида улар иштирокида тез-тез ўқув семинарлари ўтказиб туриш тўғрисидаги масалаларга кенг тўхталиб, ҳаётий ва касбий муаммолари билан ўртоқлашишди. Ёш ишчи-ҳодимларни қизиқтирган савол ва таклифларига атрофлича жавоб беришди.


Ўтказилган тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ етакчилар кенгаши раиси Р.Хакимов томонидан бугунги кунда юртимизда ҳукуматимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлардан унумли ва самарали фойдаланиб, билим ва салоҳиятини ошириб, ўзининг танлаган соҳасида янгидан-янги марраларни эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбирда 85 нафар ёш ишчи ходимларнинг иштироки таъминланди.

618
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна