ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

БАЙРОҒИМИЗ – МИЛЛАТ ШАЪНИ ВА ИФТИХОРИДИР!
16.11.2018

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул  қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан, шунингдек ёш авлодни она Ватанга садоқат, меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиш, давлат рамзларини асраш – Ватанни ҳимоя қилиш билан баробар эканлигини ёшларга англатиш, ҳалкимизнинг миллий  ғурури, ифтихори хамда маънавиятининг асл меросини ёшлар онгига чуқурроқ сингдириш уларни кутубхонага купроқ жалб этиш мақсадида 2018 йил 14 ноябрь куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Байроғимиз – миллат шаъни ва ифтихоридир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб утди.


Тадбирда Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи талабалари ва ҳушёр китобхонлар қатнашдилар.

- Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўз миллий Давлат рамзларини қабул қилди. 1991 йил 18 ноябрь ҳам мамлакатимиз миллий рамзларидан бири Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида тарихда муҳрланиб қолди. – деди Республика маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими ходими О.А. Уразалиев.- Давлатимиз байроғи ёш авлод қалбида ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат туйғусини янада кучайтиришда муҳим восита, Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг ғурур ва ифтихорини, орзу-умидларининг рўёбини акс эттирувчи муқаддас тимсоллардан биридир. 

“Байроғимиз – миллат шаъни ва ифтихоридир” мавзусида китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Тадбир қизиқарли ва жонли тусда ўтди.

518
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна