Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Кенгаши раисининг Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари ўртасида ўтказиладиган соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари бўйича йиллик календар режасига асосан, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни”га бағишлаб, 2018 йил 22 ноябрь куни “Локомотив” МЖСК Қарши филиалида стол тенниси бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги барча минтақавий темир йўл узелларининг ҳудудий бошқармаларидан аёл ва эркаклар иштирок этдилар. Мусобақа кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Мусобақада 20 та иштирокчилар ўзаро беллашдилар.
Мусобақа натижаларига кўра эркаклар ўртасида 1-ўринни Қўнғирот, 2- ўринни Қарши, 3-ўринни Термиз, аёллар ўртасида 1-ўринни Қарши, 2-ўринни Тошкент, 3-ўринни Бухоро минтақавий темир йўл узелларининг ҳудудий бошқармалари ишчи-ходимлари қўлга киритишди.
Ғолиблар “Қарши МТУ” УК худудий касаба уюшма қўмитасининг раиси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.