Жорий йилнинг 3 декабрь куни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси мажлислар залида Асосий Қомусимиз – Конституциянинг қабул қилинганлигининг 26 йиллик байрами ва “Конституция – юртимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори тўғрисида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишга, Оролбўйи транспорт прокуратураси ходимлари таклиф этилди.
Тадбирда, “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси бошлиғи Б.Кудайназаров сўзга чиқиб, келаётган 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллиги билан барча ишчи ходимларни табриклаб, сўзни Оролбўйи транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси У.Собировга берди.
У.Собиров маърузаси билан чикиш қилиб, ўз сўзида, Конституция– давлатнинг Асосий қонуни бўлиб ҳисобланадиганлиги у давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларинибелгилаб берадиганлиги ҳамда Конституция - юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлиги ҳақида айтиб ўтди.
Тадбир сунгида, узелнинг ходимлари томонидан ўз қизиктирган саволлар берилиб, саволларига ўрнатилган тартибда жавобларини олишди. Ушбу тадбир ходимларда катта таассурот қолдирди.