ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“БУЮК АДИБГА ЭҲТИРОМ”
25.12.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 2 апрелдан “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

20 декабрь Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Буюк адибга эҳтиром” мавзусидаги илмий-маърифий конференция бўлиб ўтди. Шунда Тошкент темир йўл муҳандислари институти Миробод академик лицейи тиллар кафедраси ўқувчилари, ўқитувчилари ҳамда кўнгилли китобхонлар эштирок этишди.


-2018 йил 12 декабрда Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги юртимизда кенг нишонланди. Шу муносабат билан бугунги илмий-маърифий конференцияни ташкил этдик.- деб конференцияни очиб берди кутубхона директори А.Д.Инамова.

Илмий-маърифий конференцияга Республика маънавият ва маърифат марказидан Тошкент шаҳар бўлими ходими О.А. Уразалиев таклиф килинди.

-Чингиз Айтматов қирғиз халқининг улуғ ёзувчисидир - деди Республика маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими ходими О.А. Уразалиев. - У 1956-1958 йилларда Москвада Ёзувчилар уюшмаси қошидаги олий адабиётчилар курсида таҳсил олди. Чингиз Айтматов турли йиллар давомида Қирғизистондаги етакчи адабий журнал «Литературные Киргизистан»нинг бош муҳаррири, “Правда” рўзномасининг жумҳуриятдаги мухбири, Қирғизистон кинематографчилар уюшмаси бошқарувининг раиси бўлиб ишлади. Адиб номини илк бор халқаро миқёсда машҳур қилган асар “Жамила” қиссаси бўлди. Адиб ёзувчи сифатидагина эмас, кенг қамровли давлат ва жамоат арбоби, чуқур мушоҳадали файласуф, тинчлик-тотувлик элчиси, қардошлик-дилдошлик тарғиботчиси сифатида ҳам дунёга танилди.

Чингиз Айтматов ўзбек адабиёти, ўзбек маданияти тарихини юксак баҳолаб, “Қадим-қадим ўзбек маданиятининг Ўрта Осиёга кўрсатган таъсирини кўҳна Византиянинг Қадим Русга кўрсатган таъсири билан қиёслаш мумкин”, деб ҳисоблаган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус қарори асосида тайёрланган “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” хотира китоби, шунингдек, адибнинг янги сайланмаси, “Чингиз Айтматов: Давр. Инсон. Ҳақиқат”, “Чингиз Айтматов ва ХХI аср” монографиялари адибнинг уй-музейига, Қирғизистон давлат Миллий кутубхонаси, Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа ижодий ташкилотларга, айтматовшунос олимларга топширилди.


Тадбирда Тошкент темир йўл муҳандислари институти Миробод академик лицейи, тиллар кафедраси ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳам фаол қатнашдилар. Улар Чингиз Айтматовнинг асарларини канчалик севишини кўрсатишди.

Тадбир сўнгида кутубхона ходимлари иштирокчиларни кутубхона билан таништирдилар.

Марказий касаба уюшмаси кутубхонаси томонидан “Чингиз Айтматов – адолат ва эзгулик кўйчиси” кўргазмаси ташкил этилди.

374
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна